Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом. Шерхон Кораев
Қодирий, Наманганда Исҳоқхонтўра Ибрат, Фарғонада Эркин Воҳидов, Нукусда Иброҳим Юсупов, Қарши шаҳрида Абдулла Орипов, Сирдарёда Ҳалима Худойбердиева ва Андижонда Муҳаммад Юсуф ижод мактабларининг ташкил этилгани диққатга сазовордир. Бу эса ўз навбатда ғамхўр Юртбоши раҳнамолигида улуғ ижодкорларнинг муносиб издошлари, ёш Эркин Воҳидовлар, ёш Абдулла Ориповлар, ёш Муҳаммад Юсуфларнинг шакллантиришга киришилганидан дарак беради. Яъни Давлатимиз раҳбари 2018 йилнинг 20 июлида Ядро физикаси институти залидаги учрашувда таъкидлаганидек, “Вилоятларга борганимизда, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Иброҳим Юсупов, Ҳамид Олимжон, Зулфия каби ижодкорларга бағишланган катта – катта мактаблар очдик. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлардек ижодкорлар ўзидан – ўзи пайдо бўлмайди. Ҳеч қачон пайдо бўлмайди. Уларни давлат тарбиялаши, саралаши, унга пул сарфлаши керак”.
Мухтасар қилиб айтганда, Муҳаммад Юсуф ижоди тугамайдиган сарчашмани эслатади. Бу маънавий сарчашмадан баҳраманд бўлган инсон, “Ватанни бўйнига тумор” қилиб юксак манзилларга интилади, ”Айланайин қора қошу кўзингдан – а, Ўзингдан қўймасин, халқим , ўзингдан – а”, – деб яшайди.
Ана шу қалбларга меҳр – муҳаббатни экиб, ундириб олувчи шеърлари билан шоир мангуликка дахлдордир. Ҳа, у халқимизнинг юрагида, ёдида абадий ва барҳаёт яшайверади.
“СОДДА ВА ХАЛҚОНА ТИЛ БИЛАН”
2013 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинганди. Ушбу Қарор таниқли шоирнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасидаги хизматлари, ёрқин истеъдоди , бетакрор бадиий асарлари, ибратли ижтимоий фаолиятини инобатга олиб, 60 йиллиги муносабати билан қабул қилинганини эътироф этиш лозим.
Ушбу муҳим хужжатни ўқир эканман, Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларим хаёлимга қуйилиб кела бошлади. Талабаликни бежизга олтин давр дейишмайди, ЎзМУда ўқиган кезларим олий ўқув юртида Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Эркин Воҳидов, Озод Шарофиддинов, Ғайбулла ас – Салом, Усмон Азим, Азиз Қаюмов, Азим Суюн, Нажмиддин Комилов, Усмон Қучқор, Содирхон Эркинов, Иқбол Мирзо каби таниқли шоиру ёзувчилар,олиму мунаққидлар билан тез-тез учрашувлар бўлиб турарди. Ана шундай суҳбатлар талабалардаги мустақил дунёқарашнинг шаклланишига ва тафаккурининг ўсишига туртки бўларди.
Тошкентда дунё билган Чингиз Айтматов, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Одил Ёқубов, Мирмуҳсин, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов ҳамда халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Раиф Парфилар билан учрашганим ҳамда суҳбатлашганим кечагидек ёдимда.
“Марказий Осиё маданияти” халқаро газетасида устозимиз Анвар Жўрабоев хонадонида ёки мамлакатимиз ёзувчи-шоирларининг