.

 -


Скачать книгу
икларни даволаш учун фойдаланиб келинган. Чунки улар таркибида одам организми учун зарур бўлган оқсил, углеводлар (карбонсувлар), ёғ, витаминлар, минерал тузлар, физиологик актив моддалар ва яна бир қанча саломатлик учун фойдали бўлган элементлар бор. Шулардан бири ялпиздир. Уни хулбўй, зулба, пудина, нарпиз, ариқ жалбус, нано, пудинаж деб ҳам атайдилар.

      Ялпиз деганда ёқимли таҳми ва ажойиб ҳиди билан ажралиб турадиган ўсимлик кўз ўнгимизга келади. Лабгулдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик бу ўсимлик ошкўк, зиравор сифатида, доривор омил бўлиб ишлатилади. Ўсимликдан олинадиган эфир мойлари саноат миқёсида, тиббиёт хабдорилари олинишида, парфюмерия мақсадида фойдаланилади.

      Ялпиз таркибида эфир мойлари (ментол, ментон, пинен, дипептан, фелландрен, фландрен, пулегон, ментофуран, цениол, незлиол, жасмин, сирка ва валерианат кислота, гесперидин, бетайн, уросолат ва олеонат кислоталар), органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, рамноза, глюкоза, рутин, витамин С, минерал тузлар ва яна бир қатор моддалар мавжуд.

      Ялпиз жуда қадим замонлардан буён халқ табобати амалиётида кенг кўламда фойдаланиб келинадиган серхосиятли гиёҳ ҳисобланади. Унинг бўйи 30 см.дан 100 см.гача бўлади. Ўзига хос ўткир ҳиди бор, барглари чайнаб кўрилганда оғизни совутиб қўйгандек туюлади. Илдизпояси сершох, ер тагида ён томонга қараб кетган шохлар чиқаради. Илдизлари ингичка, попук илдиз, илдизпоясининг бўғимларидан чиқади. Поялари энг тагидан бошлаб кучли шохланади, яланғоч ёки сийрак калта тукли бўлади. Барглари калта бандли, чўзинчоқ-тухумсимон шаклда, четлари тишли, узунлиги 8 см ва эни 2 см.гача боради. Гуллари пушти ёки оч бинафша рангда, майда-майда бўлиб, тўпгуллар ҳосил қилади. Мевалари тўрт қўшалоқ ёнғоқча. Июнавгустда гуллайди, сентябр-октябрда мевалари етилади.

      Ёввойи ҳолда ялпизнинг ҳар хил турлари учрайди, шулардан дала ялпизи билан Осиё ялпизи Ўрта Осиёдаги ҳамма республикаларда кенг тарқалган.

      Ялпиз Украина, Белорусия, Молдова, Шимолий Кавказ, Тожикистонда кўп экилади. Вилоят туманларида дала ялпизига кўп дуч келинади. Нам ерларда, ариқ бўйларида, адирларда, тоғ этакларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда уни кўплаб топиш мумкин.

      Ишлатиладиган қисмлари – барглари ва тўпгуллари.

      Осиё ялпизида камроқ миқдорда бўладиган эфир мойларидан ташқари ошловчи моддалар, катехинлар ҳам топилган.

      Ёввойи ялпиз баргларида ментол деярли бўлмайди.

      ТАЦСИРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

      Ялпиз халқ табобатида юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида кўп ишлатилади. Гален препаратлари тинчлантирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирадиган, антисептик, терлатадиган, ел ҳайдайдиган, ич суришини тўхтатадиган хоссаларга эга.

      Абу Али ибн Синонинг айтишича, ялпизни, хусусан, унинг янгисини шаробда қайнатиб боғланса, бадандаги ярадан қолган қора доғларни ва кўз остида бўладиган қонталашни кетказади. Тоғ ялпизи ёрилишларга фойда қилади. Қўтир ва қичимага қарши у қайнатилган сувда чўмилинади. Ирқуннасо касаллигида боғланса, терини яра қилиб, мизожни ўзгартириб юборади ва хилтларни чуқурдан тортади. Бир неча кунгача уни еб, кетидан сузма зардоби ичиб турилса, филлик касаллигида, веналарнинг кенгайишида фойда қилади.

      Ялпиз моховга фойда қилади, бунда у фақат ўзининг шимдириши билангина эмас, балки парчалаши ва латифлаштириши билан ҳам таҳсир қилади.

      Қайнатмаси "тикка нафас олиш" касалига фойда қилади. У айниқса анжир билан бирга ейилса, кўкракдаги ёпишқоқ қуюқ хилтларни чиқариш учун кучли доридир. Қовурғалардаги оғриқларга ҳам фойда қилади, бунда тоғ ялпизи кучлироқдир.

      Ялпиз, хусусан, ёввойиси иштаҳа камлигида, меҳда заифлигида ва хиқичоқда фойда қилади. Сариқ касаллиги билан оғриган кишиларга ҳам шифо бахш этади. У сафро ва савдоси кўпайган кишиларга тозалаш, шимдириш, очиш ва латифлаштириш таҳсирини ўтказади. Қайнатмаси ҳам шундай.

      Тоғ ялпизининг қайнатмасига чўмилинса, сариқ касали билан оғриган кишиларни терлатади; анжир билан ейилса, истисқога фойда қилади. Қайнатмаси сийдикни ҳайдайди, ичак оғриқларига ва қусиш билан бирга бўладиган ичкетишига фойда қилади. Уни ичилса ёки қўйиб боғланса, газандаларнинг чаққанига фойда қилади. Шу вақтда унинг сургандаги таҳсири доғлашдаги таҳсирига яқинлашиб келади. Агар олдидан шароб билан бирга ичилса, ўлдирувчи заҳарларнинг зарарини қайтаради. Унинг барглари тутатилса, газандаларни қочиради; ўзини ерга ёйиб қўйилса ҳам, шу ишни қилади.

      Ёввойиси чаён чаққанда яхши.

      Тоғда ўсадигани қайнатилиб, узум шарбати билан ичилса, ваҳший ҳайвонларнинг тишлаганига фойда қилади.

      Боғ ялпизи чўл ялпизига (фуданажга) ўхшамайди. Чўл ялпизи эритади, қиздиради, жуда қаттиқ қуритади ва шу билан бирга зарар ҳам келтиради.

* * *

       Ибн Синонинг ялпиз тўғрисида айтганлари:

      Унинг табиати иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ. Ялпизда ортиқча намлик бор.

      Хоссалари: унда қиздирувчи ва буриштирувчи куч бор. У барча истеҳмол қилинувчи сабзавотлар ичида жавҳари энг латифидир, агар ялпиз шохлари сутга ташланса, (сут) ивимайди. Унинг ширасини сиркага солиб


Скачать книгу