Ялпиз. Ю. Толипов
май, шаробга солиб қайнатиб ёки анжир билан қўшиб ичилса, балғам анча юмшайди, лат еган жойларга боғлам қилиб қўйилса, қонталашларни йўқотади.
Одам эти увишиб қалтираганида, уни чаён чақиб олганида, мускуллари лат еганида ялпиз қайнатмасини ичиш буюрилади. Ундан ванна қилиш учун фойдаланилади.
XVI асрда Ҳиндистонда Акбаршоҳ саройида хизмат қилган улуғ табиб ва шоир Ҳаким Давоий ал-Ғилоний ўзининг "Фавойидул инсон" асарида ялпизни қуйидагича тасвирлаган:
Тўсиқ очар кучга эгадир ялпиз,
Унда яна бошқа шундай хислат бор.
Ҳайз боғланишга йўл қўймас ҳаргиз,
Нафас сиқса, қарши кўмакка тайёр.
Иккинчидир қуруқ-иссиқлик бобида,
Тоғ ялпизи, билсанг, бўлар кучлироқ.
Яра қилар танга боғланган чоғда,
Қурт ҳайдайди киши ичидан ҳар чоқ.
Замонавий табобатда ялпиз препаратлари меҳда-ичак оғриқларида, қорин дам бўлганида, кўнгил айниб, қусиш вақтида, холецистит, ўт-тош касаллиги ва гепатитларда қўлланилади. Юқори нафас органларининг яллиғланиш касалликлари, ларингит, трахеит, бронхитда ҳам улар кўп ишлатилади.
Ментолнинг спиртдаги 2% ли эритмаси ёки мойдаги 10% ли эмульсияси эса мигрен, невралгияларда баданга суртилади. Ментол ичилганида ресрлектор йўли билан юрак тож томирларини кенгайтиради (валидол, корвалол, валокордин таркибида ментол бор). Ментол йўталга қарши таблеткалар (пектусин) таркибига ҳам киради.
Ялпиз препаратлари капиллярларда қон айланиши ва ичак ҳаракатларини, ҳазм безлари ишини кучайтиради, ўт ва сийдик ажралишини кўпайтиради.
Ялпиз баргларида ментол бўлганидан у микробларга қарши ҳам таҳсир кўрсатади.
Ялпизнинг шираси қовуқдаги қуртларни ўлдириши ҳақида ҳам буюк табиб Ибн Сино айтиб ўтган. У ялпиз билан ичак оғриқларини даволаган. Уни овқатни яхши ҳазм қилишни яхшиловчи, гижжа ҳайдовчи, қон тўхтатувчи, қайт қилишни қолдирувчи восита сифатида тавсия этган.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.