Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
нури билан кишиларнинг қалбларидаги ҳар қандай фикрни билиб олган. Шайх Нурий бир неча йиллар мужоҳада ва риёзат чекиб, муродига етиш йўлида жидду жаҳд кўрсатган. Қирқ йил нафсига ҳукмини ўтказган. Тоат бобида беназир, фақрни ўзига ғолиб қилган, қоронғу кечада сўзласа, оғзидан нур таралиб, вужуди равшан бўлган.
Нақл қилишларича, Шайх Нурийнинг ибодат қиладиган хонақоҳи кечалари шайх ибодат қилаётган вақтда мунаввар бўлиб, яқин атрофдагилар Шайх Нурийнинг дарчасидан чиқаётган нурни томоша қилгани келишган.
Абулҳусайн Нурий Жунайд Бағдодийнинг қариндошларидан бўлиб, Шайх Аҳмад Жаворийнинг яқин дўсти бўлган. Шайх Нурий машҳур Шайх Сарий Сақатийнинг муриди эди.
Абулҳусайн Нурий 296/908 йилда вафот этган.
Нақл қилишларича, унинг муножотини эшитганлар ҳайратга тушган. Шайх Нурий дер эди:
– Илоҳим, жаҳаннамга лойиқ бўлган бандаларингни яратдинг. Энди уларни қиёматда жаҳаннамга ташлайсан. Илоҳим, уларнинг ўрнига мени жаҳаннамга ташлаб, уларни дўзах азобидан озод эт.
Шайх Нурий бир кишининг қўли билан соқолини ўйнатиб намоз ўқиётганини кўриб деди:
– Худонинг соқолидан қўлингни торт.
Шайх Нурийнинг сўзларини куфрга йўйган мутаассиблар дарҳол бу ҳақда халифани огоҳ этдилар. Олимлар келишиб, «Шайх Нурий бу сўзни айтиш билан кофир бўлди» дедилар.
Шайх Нурийни халифанинг ҳузурига чақирдилар.
Халифа сўради:
– Сен чиндан ҳам «Худонинг соқолидан қўлингни торт» дедингми?
Нурий деди:
– Шундай.
Халифа ажабланиб сўради:
– Нима учун бундай дединг?
Нурий деди:
– Банда кимники бўлса, соқоли ҳам Уникидир.
Халифа хато иш қилиб қўймаганидан хурсанд бўлиб, деди:
– Алҳамдулиллоҳ, Худо бир асради. Мен Шайх Нурийни ўлдириб юборишимга бир баҳя қолди.
Бир покдомон кишининг эшаги узала тушиб ётибди. Ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, турғизишнинг иложи бўлмайди. Шайх Нурий эшакни оёғи билан тепиб деди:
– Тур, ҳозир уйқунинг вақти эмас.
Эшак дарҳол ағанаб, ўрнидан силжиди. Эшакнинг эгаси юкларини ортиб, йўлига равона бўлди.
Шайх Нурий бемор бўлди. Ёронлари ҳар куни уни зиёрат қилар, унинг тузалиб кетиши учун дуо ўқир эдилар. Бир куни Жунайд бир қўлида гул ва бир лаган мева олиб келиб, Шайх Нурийнинг олдига қўйди. Нурий тузалди.
Бир неча фурсатдан сўнг Жунайд оғриб қолди. Шайх Нурий асҳоблари билан Жунайдни кўргани йўл олиб, уларга деди:
– Ҳар қайсингиз Жунайднинг оғриғидан бир парчадан олинг.
Асҳоб дедилар:
– Шундай қиламиз.
Жунайд дарҳол соғайиб ўрнидан турди ва дўстларига лутф кўрсатди.
Нурий деди:
– Эй Жунайд, энди касал кўргани борсангиз биз каби боринг ва беморнинг дардини олинг.
Шайх Нурий деди:
– Бир заиф ва камқувват кишини кўрдум. Уни ўғирликда айблаб, қамчи билан савалар эдилар. Лекин сабр қилар эди. Сўнг зиндонга солдилар.
Шайх Нурий зиндонга кириб, унинг ҳолини сўради:
– Бу