Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар). Ибадулла Самандарович Байджанов

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
ўтказилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари яна давом эттирилди.

      Мақсад – ҳар томонлама етук, билимдон, ўз эгаллаган касб ҳунар бўйича халқига сидқидилдан хизмат қилишга қодир малакали мутахассис кадрлар етиштириш ва бу борада тўпланган тажрибаларни ўзаро ўртоқлашиш, ўрганишдан иборат. Бунда асосан амалга оширилган ишлар ҳақида аниқ ҳисобот беришни маъқул кўрдик.

      Хўш, юртбошимиз, хукуматимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамҳўрликка қандай жавоб берилаяпти? Бўлғуси мутахассисларга билим, амалий кўникма бериш қандай йўлга қўйилган? Илм-у тафаккурлари, мустақил бунёдкорлик иқтидорлари қандай шаклланмоқда?

      Ушбу рисолада 1999 – 2000 ўқув йили ҳисоботи негизида мана шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди.

      Миллий кадрлар тайёрлаш борасидаги дастурга асосан яқин келажакда таълим тарбия бериш, касб ҳунар ўрганишнинг тамомила «Ўзбек модели”ни яратиш кўзда тутилган. Бу борада «Осиё тараққиёти банки» томонидан Ўзбекистондаги 45 ўқув муассасасига катта миқдорда иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бу хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар малакасини ошириш, биноларни энг замонавий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, кўргазмали воситалар билан таъминлаш учун катта имкониятлар яратади. Ана шу 45 ўқув муассасаси ичида Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг борлиги янада катта маъсулият билан иш юритишимизни тақозо этади. Шунга эришмоғимиз керакки билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз на фақат республикамиз, балки хорижий мамлакатлардаги коллежлар даражасига кўтарилиши лозим.

      Китоб бадиий – публистик йўналишда эмас, балки илмий – маърифий, таҳлилий қарашлар асосида ёзилди. Баъзи камчилик – нуқсонлар бўлиши табиий. Муаллиф бунинг учун узр сўрагани ҳолда барча фикр-мулоҳазаларингизни бажонидил қабул қилади.

      Дастлабки қадамлар

      Қурувчилар меҳнати ҳар куни ҳар бир даврада қадр қиммат топиши аён. Негаки қадамимизни қаерга қўймайлик кўз олдимизда қурувчилар меҳнати намоён бўлади: оддий йўлаклардан тортиб, равон кенг йўлларгача, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳовлидан тортиб, мухташам, салобатли иншоотларгача.

      Мен Хоразмнинг бунёдкорлар юрти эканлиги бу воҳада кенг қамровли ишларни амалга оширган меъмор-қурувчи элдошларимиз, шаҳар ва қишлоқларнинг ўзига хос қурилиш услуб – жараёнлари ҳақида ўзимнинг 1995 йилда «Хоразм» нашриёти томонидан чоп этилган «Меъморлар маскани» китобимда алоҳида тўхталиб ўтган эдим.

      Коллежимиз ҳаётига оид лавҳалардан таркиб топган бу китобимнинг давоми сифатида ушбу қўлингиздаги рисолани ёзишдан муддао мустақиллик шарофати билан кейинги пайтларда амалга оширилган ишлар, бу ишларда хукуматимиз, Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча ғамҳўрлиги туфайли юзага келган бебаҳо имкониятларни мамнуният билан қайд этишдир. Қолаверса билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз ташкил этилганига 35 йил тўлаётган шодиёна – қувончли кунларда босиб ўтилган шонли йўлга бир назар ташлаб, шукроналар айтиш ва келажакка


Скачать книгу