Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади. Ибадулла Самандарович Байджанов
Қиличбой каналларини қайта таъмирлашга ўзи бош-қош бўлди. Янги ариқлар қаздирди. Бу билан ХУ1 асрнинг 70 йилларида Амударё оқимининг ўзгариши билан Хоразмнинг шимолий қисмида юз берган сув танқислигининг ҳам олди олинганлиги тарихдан маълум. Хуллас, бу ҳукмдор ҳиммати билан қилинган хайрли ишлар Хоразм воҳасининг тараққий топа бориши, гуллаб яшнашига ҳисса бўлиб қўшилди.
Абулғозий Баҳодирхон ўз бошидан жуда кўп ранж-алам, қийинчилик, ҳаётнинг бешавқат ташвишлари, азобларини кечирган инсон. Бир сўз билан айтганда ҳаёт қозонида қайнаб, пўлатдек тобланган, кучли иродали шахс. У бор – йўғи 60 йил умр кўрган бўлса шунинг қарайиб 20 йилини муҳожирликда жуда қийинчилик билан ўтказди, ҳатто ўз акалари томонидан 10 йил Эрондаги Исфахон турмасида ҳам азоб чекади. 1639 йили бу турмадан қочиб Манғишлоқ орқали Оролбўйи ўзбеклари ҳузурига келади. Катта қўшин тўплаб, олдин Қўнғирот, кейинчалик Хивани эгаллайди. Хивада хонлик даврида (1643—1663 йиллар) хонликнинг жанубий-ғарбий чегараларини кенгайтириш, ташқаридан бўлаётган ҳавф-ҳатарларни даф этиш учун барча зарур чора тадбирларни кўради. Буюк ипак йўли орқали Бухоро, Эрон, Туркия, Астрахан, Ҳиндистон Россия мамлакатлари билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга аҳамиятни кучайтиради. Хусусан, савдо – сотиқ, тижорат ривожлантирилди. Агар тарих саҳифаларини варақлаб, бир нарсага жиддий эътибор билан қаралса, Абулғозий Баҳодирхон тахтга ўтирган кунидан бошлаб маъмурий ислоҳот ўтказишга асосий эътибор қаратганлигининг гувоҳи бўламиз. Хонликнинг марказий бошқарув тизимини ерли аҳолининг нуфузли, илмли, эл юртда катта эътибор қозонган вакиллари ҳисобига мустаҳкамлашга эришган. Бу эса сиёсий ва иқтисодий таназзулни олдини олишда, ҳалқнинг фаровонлик сари етаклашда муҳим аҳамият касб этганлиги шак-шубҳасиздир.
1646 йилда Абулғозий Баҳодирхон томонидан янги Урганчга асос солинганида ҳам бошқарув лавозимларида энг оқил, доно, тадбиркор инсонлар фаолият кўрсатишган. Шу боис янги Урганч яна қаддини тиклаб, Хоразмнинг кўркам, чиройли шаҳарларидан бирига айланиб, қурилиш бунёдкорлик, савдо-сотиқ соҳаларида кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширила бошлаган, ҳунармандчилик ривожлантирилган. Абулғозий хоннинг бу йўналишидаги хайрли ва савоб ишларини унинг вафотидан кейин тахтга ўтирган ўғли Анушахон давом эттиради…
Ҳар гал муқаддас обида – Абулғозий Баҳодирхон ҳайкалига кўзим тушганда, бу улуғ зот қаламига мансуб асарларни ўқиганимда ёки ҳукмдор, тарихчи, олим ва табиб элдошимизнинг ўзи ҳақида битилган ёдномаларни мутолаа қилганимда хаёлимдан юқоридагига ўхшаш фикр-мулоҳазалар ўтади. Орзу-умид қиламан ва ишонаманки, Урганч асосчиси Абулғозий Баҳодирхон ворислари воҳа марказини янада нурафшон қиладилар.
Жалолиддин Мангуберди кўчаси
Урганчда ана шундай кўча бор. Хоразм элининг энг довюрак инсони, енгилмас курашчиси, миллий қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди номи билан аталаётган бу кўча «Оби ҳаёт» маҳалласида жойлашган. Кўчанинг шундоққина биқинида