Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
Муҳайир каби таниқли йигитлар эди. Улар тез-тез учрашиб туришар, шеър ёзишни машқ қилиб мушоиралар қилишар, бир-бирларидан ўрганиб ҳамда ўргатиб назм сирларини ўзлаштириб боришар, уларнинг барчаси ёшлик чоғларидаёқ яхши-яхши шеърлар ёза бошлашган эди. Адабий ҳамкорлик замондош шоирларнинг ижодига баракали таъсир ўтказгани кейинги чоғларда ёзилган ғазалларда акс эттирилган.
Умид ила Муқимий қуйида кўп нола қилдирди,
Топиб Нусрат ўзини тиғи Фурқат бирла тилдирди,
Ўшал Муҳйи қушига Нисбатий Завқийни илдирди,
Ниҳон дардингни кўз ёш тўкуб оламға билдирди,
Гирифтор ўлмасун Ғозий каби ғаммоз йўлдоши.
***
Бу орзулар ва армонлар олами, чалғиш истаклар оғушида фиғон чекиб ўтадиган олам,
бир умр қувонч истаб, изтиробларга ғарқ бўлиб ўтадиган олам.
Қанчалик четламайлик, қанчалик кўп фикрламайлик, олам зиддиятларидан қочиб қутула олмаймиз. Хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам олам ишлари тинимсиз зиддият қўзғашдан иборат.
Худоёрхоннинг учинчи бор тахтга ўтириши анча узоқ давом этган бўлсада, бениҳоя серташвиш ва исёнлар исканжасида ўтди. Россия империяси Ўрта Осиёни деярли забт қилган бўлса ҳам тожу тахт учун аҳмоқона курашлар давом этарди. Шунчалик серташвиш ва зулматли кунларда ҳам хонлар шикорларга чиқиш, зиёфатлар уюштириш, хотин устига хотин олиш билан банд эдилар. Аслини олганда Худоёрхон энди мустақил хон эмас, Россия империясига тобе бўлган хон, руслар ўлкаларни забт қилиб улгурганлар, эндиги навбат ўзларининг мавқеларини мустаҳкамлаш ва барча бойликларни ўз ўлкаларига ташиб кетиш эди. Босқинчиларга хос сурбетлик, беодоблик авжига чиқиб борар, чор амалдорлари ўзларини хўжайиндек тутишар, ерлик халқ вакилларини менсишмас, ерлик халқдан чиққан раҳбар ёки қобилият эгалари керак эмас. Фақат тилмочлар, ижрочи миршаблар ва итоатдаги кишилар керак холос эди.
Бебошлик ва безорилик авж олар, исёнлар кундан-кун кўпайиб борар, тахтга даъвогарлик кучайиб учинчи бор Худоёрхон тахтдан воз кечишга мажбур бўлди. 1875 йил Худоёрхоннинг тўнғич ўғли Насриддинбек тахтга ўтирди.
***
XII аср яъни саккиз юз йил муқаддам Султонул Орифин Хожа Аҳмад Яссавий 1281 ҳижрий (1864 милодий) йилда русларнинг Ўрта Осиёга бостириб киришларини башорат қилган эдилар. Халқимиз тарихида мислсиз фожеа бўладиган рус босқинини боболаримиз бу даражада аниқлик билан огоҳлантириб кетганлари ҳайратланарли ҳол. Бу аниқлик Европада ном чиқарган Нострадамус башоратларидан анчагина аввал ҳам аниқроқ бўлган.
***
Скобелев билан фон Кауфманнинг суҳбати қизғин давом этарди.
– Бизнинг бу паст табақа халқлардан улуғ эканлигимиз ҳам шунда.
– Ҳа улар ўйнаб-кулиб қувонаверишсин, карнай чалиб, ош еб, тўй қилиб яйрашсин.
– Уларнинг бу одатларини рағбатлантириш лозим, таомларини мақташ керак.
– Менимча бу ўлканинг одамлари ҳали-бери миллат бўла олишмайди, оломонлигича қолаверади.
– Шунинг