ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов
беради.
Эркинлик ва Мустақиллик
Ахир сен қалбингнинг туб-тубида айнан шуни истамайсанми?! Бу сенинг асосий қадриятинг-ку!
Сен ҳаттоки пулни ҳам хохламайсан. Пул – бу эркинлик ва мустақилликка эришиш учун восита.
Кучланишнинг баҳоси ҳақида
Кунлардан бир кун пилланинг юзида кичкина тирқиш пайдо бўлди, шу ердан тасодифан ўтиб кетаётган одам бу кичкина ёриқдан капалак чиқишга уринаётганини соатлаб туриб кузатди. Анча вақт ўтди, капалак ўз ҳаракатларини тўхтатгандаек бўлди, тирқиш эса ҳам ўша-ўша кичкина ҳолда эди. Капалак қўлдан келган ҳамма нарсани қилди шекилли, гўёки бошқа ортиқча нарсага унда ортиқ куч қолмагандек туюлди.
Шунда одам капалакка ёрдам бергиси келди, у кичкина чопқини олиб, пиллани кесди. Капалак дарҳол чиқди. Аммо унинг танаси заиф ва кучсиз эди, нозик қанотлари ҳарир бўлиб, зўрға қимирларди.
Одам капалакнинг қанотлари ҳадемай кучга тўлиб ёйилади ва учиб кетади деб ўйлаганча кузатишда давом этди. Аммо ҳеч нарса бўлмади!
Капалак умрининг қолган қисмини заиф танасини, ёйилмаган қанотларини судраб ўтказди. У барибир уча олмади.
Нима учун бундай бўлди? Чунки танасидаги суюқлик қанотларига ўтиши ва уча олиши учун капалакка пилланинг тор тирқишидан чиқишга сарфланадиган куч керак эди. Буни одам тушунмади.
Ҳаёт капалак учиши ва ривожланиши учун бу қобиқни қийинчилик билан тарк этишга мажбур қилганди.
Баъзида ҳаётда бизга айнан кучланиш керак бўлади. Агар умуман қийинчиликларсиз яшаганимизда, насибамиздан бебаҳра қолардик. Ҳозиргидек кучли бўла олмасдик. Ҳеч қачон парвоз завқини туймасдик.
Аслида сен ёлғизсан
Дўстларим менга ёрдам беришади деб ўйлаш – катта гумроҳлик. Асло бундай эмас, буни англа ва тушун. Биз дўстларимиз деб атайдиган кишилар ҳам бизга ўхшаш одамлар ва уларнинг ҳам ўз муаммолари бор.
Сен олдингга ҳаракат қилишда давом этаркансан, улардан кўпчилиги ўтмишда қолиб кетади…
Дўстлик, муносиблари жуда кам бўлган кишилар билан ҳақиқий дўстлик – тиришқоқликни талаб қилади. Агар дўстлик ташлаб қўйилса – у сўлади. Дўстларингни эсла, дўстларингни сев, дўстларингни қадрла. Уларнинг хатоларига кўзингни юм. Аммо, фақат ўзингга ишон.
Ёлғиз парвоз қилишдан қўрқма: барчамиз бу Оламда ёлғизлигимизни эсда тут. Сен бир ўзинг дунёга келгансан ва бир ўзинг дунёдан кетасан.
Феълинг қанчалик кучли бўлса, ҳақиқий дўстлар шунча камроқ бўлади.
Қўйиб юборишни ўрган
Ҳаётинг давомида кўплаб кишиларни учратишингга тўғри келди. Сен ҳар доим ёнимда бўлади деб ҳисоблаган дўстни ҳам учратдинг, аммо сўнгра нимадир юз берди ва йўлларингиз бир умрга ажралиб кетди. Ҳаётинг йўлида сен билан охиригача боришга қодир бўлмаган ёки буни истамайдиган одамлар учрайди – бу аслида унчалик ёмон эмас. Ҳаёт – бу турли воқеаларнинг кетма-кетлиги бўлиб, баъзан бир-бирларини кесиб ўтишлари билан ҳам мафтункор. Баъзида йўлимизда ҳаёти тарихи бизники билан охирига қадар чатишиб кетган