АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ. Олдос Ҳаксли

АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ - Олдос Ҳаксли


Скачать книгу
муаммолардан сўз очган пайт, у ўзини шу исм билан атарди) оилавий ҳаётнинг ҳалокатли оқибатларини илк бор фош этди. Дунё оталарга тўла, бинобарин азоб-уқубатга тўла; оналарга тўла, демак, садизмдан тортиб иффатгача бўлган барча бузуқлик турларига тўла; акалар, сингиллар, тоғалар, холалар, умуман, телбалик ва худкушликлар уяси эди.

      – Айни дамда, Янги Гвинея қирғоқларидаги айрим оролларда яшовчи, ёввойи самоаликларнинг…

      Тропик қуёш нурлари яшнаб ётган ўт-ўланлар аро чувалашиб, шаҳвоний қучоқлашиб юрган шир-яланғоч болалар устига қайноқ асал каби ёғиларди. Тепаси пальма япроқлари билан беркитилган йигирмата кулбадан исталган бири улар учун уй бўла оларди. Тробрианд оролларида аёлнинг ҳомиладор бўлишини аждодлар руҳидан кўришарди; оталик, умуман, ота ҳақида бирор гап бўлиши мумкин ҳам эмасди.

      – Ўта зид нарсалар мутаносиб, – таъкидлади Бош Нозир. – Бунинг сабаби уларнинг ўзаро мутаносиб бўлганидир.

*

      – Доктор Уэльс айтди, уч ойлик сунъий ҳомиладорлик даври уч-тўрт йил давомида соғлиғимга яхши таъсир ўтказаркан.

      – Ундай бўлса, нима ҳам дердик, – деди Ленина. – Бироқ, Фанни, сен бу уч ой давомида сен…

      – Қўйсанг-чи, шириним. Бор-йўғи, икки ҳафта, ундан кўп эмас. Мен бу кечани клубда мусиқали бриж ўйнаб ўтказаман. Сен эса, албатта, кўнгилхушлик қилгани борарсан?

      Ленина бош ирғади.

      – Ким билан бугун?

      – Ҳенри Фостер билан.

      – Янами? – деди Фанни таажжубланиб, қовоғини уяркан. Бу ифода унинг ой каби юмалоқ, хуштабиат юзига ярашмас эди. – Наҳотки ҳали ҳам ўша Ҳенри Фостер билан ош-қатиқ бўлиб юрибсан?

*

      Оталар ва оналар, акалар ва сингиллар ва яна эрлар, хотинлар, ошиқлар. Лекин бундан ташқари, моногамия ва романтика ҳам бор эди.

      – Дарвоқе, бу сўзлар маъносидан сизнинг хабарингиз йўқдир, эҳтимол, – деди Мустафо Монд.

      Талабалар бошларини чайқади.

      Оила, моногамия, романтика. Қаерга қарама, шахсий ҳаёт, ёпиқлик, бутун эътиборни бир нарсага қаратиш; куч ва ғайратни тор ўзанга буриш.

      – Ахир, ҳар ким ҳар кимга қарашли, – гипнопедик мақолни мисол қилиб келтирди Мустафо.

      Талабалар мутлақо маъқуллаб бош ирғашди. Ахир ним қоронғи ётоқхоналарда олтмиш икки минг мартадан кўпроқ такрорлангани бу иборани шунчаки ҳақиқатга эмас, аксиомага, инкор этиб бўлмас очиқ-ойдин ҳақиқатга айлантириб бўлганди.

*

      – Лекин, – эътироз билдирди Ленина, – Ҳенри билан юрганимга энди тўрт ой бўлди.

      – Энди тўрт ой?! Қойил! Боз устига, – Фанни унга бармоғини ўқталди, – шунча пайт Ҳенридан бошқа ҳеч ким билан бўлмадинг. Ҳеч ким билан бўлмадинг-ку, тўғрими?

      Ленина қизариб кетди. Аммо унинг кўзлари ва овозида саркашлик бор эди.

      – Ҳа, ҳеч ким билан, – жеркиб берди у. – Тушунмадим, нима учун яна ким биландир бўлишим керак?

      – Буни қаранг, у ҳали нима учунлигини ҳам билмас экан, – бўш келмади Фанни. У худди Ленинанинг орқасида турган кимгадир сўзлаётгандай эди. Кейин бирдан овоз оҳангини ўзгартириб деди, – кел, жиддийроқ қарайлик. Менимча, эҳтиётроқ


Скачать книгу