Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм


Скачать книгу
томонидан худди ўша оҳангларда юзларча маротаба айтилган бўлади. Маятник орқага ва олдинга тебраниб туради. Ҳаракат муқаррар равишда доира бўйлаб содир бўлади. Баъзан одам ўз давридан нарироқ ўтиб, ўзга даврларда ҳам яшайди. Эндиликда Жорж Краббни ким эслайди? У ўз даврида ўта машҳур эди, ҳамма даҳо сифатида тан олганди. У Александр Попнинг шогирди бўлиб, маснавий йўсиндаги ахлоқий ҳикоялар ёзарди. Лекин Францияда революция рўй берди, кейин Наполеон урушлари бошланди, шоирлар янги қўшиқлар айтишга тушишди. Крабб эса маснавий усулидаги ахлоқий ҳикоялар ёзишда давом этди. Айтиш мумкинки, у дунёни ағдар-тўнтар қилиб юборган ўспиринларнинг шеърларини ўқирди ва буларни сафсата, деб ҳисобларди. Албатта, бу шеърлардаги жуда кўп гаплар ҳақиқатга тўғри келмасди. Лекин Китс ва Вордсворт қасидалари, Колрижнинг қатор достонлари, айниқса, Шелли асарлари башариятга руҳнинг ҳали номаълум жиҳатларини кашф этди. Жаноб Крабб ўлгудай тентак эди, у ҳамон маснавий йўлида дидактик тарихларни ёзишда давом этди. Мен гоҳида ёшлар ижодини ўқиб тураман. Эҳтимол, жўшқин Китс ва кўтаринки руҳдаги Шелли инсоният асрлар мобайнида эсда тутадиган янги ижод намуналарини эълон қилишгандир. Билмадим… Улар ўз қаламлари остидан чиқаётган асарлар устида заргарона ҳафсала билан ишлашларига қойил қоламан. Услубларининг мукаммаллигига ҳайратланаман. Лекин уларнинг сўз бойликлари (чамаси, улар болаликларида Роженинг «Луғат»ини роса ўқишган бўлса керак) менга ҳеч нарсани англатмайди. Назаримда, улар ҳаддан ташқари кўп нарса билишадигандай, лекин буларни юзакироқ ҳис этишадигандай туйилди. Елкамга қоқиб самимий эркалатишларини ҳам, ҳаяжондан кўкрагимга ўзларини ташлашларини ҳам ёқтирмайман. Уларнинг эҳтирослари менга жуда мажмағил, орзулари эса мароқсиз туйилди. Мен уларни ёқтирмайман. Чунки мен бошқа давр одамиман. Мен ҳамон маснавий шаклидаги дидактик тарихларимни битавераман. Лекин буларни фақат ўзимни овутиш учунгина қилганимда тентак бўлар эдим.

      Учинчи боб

      Буларнинг барчаси шунчаки айтилган гаплар. Биринчи китобимни ёзганимда жуда ёш эдим. Бахтли тасодиф туфайлигина у эътибор қозонди, турли одамлар мен билан танишиш йўлларини қидира бошлашди. Лондон адабий оламига кириб келган тўғрисидаги маъюс хотираларга бериламан. Мен анчадан бери Лондонда бўлганим йўқ. Агар романларда унинг ўзига хос белгилари тўғри тасвирланаётган бўлса, у ердаги жуда кўп нарсалар ўзгариб кетган. Адабий ҳаёт қайнайдиган жойлар ҳам ўзгарган. Илгариги Хампстед, Ноттинг-Хиллгейт, Хай-стрит ва Кенсингтон сингари адабий марказлар ўз ўрнини Челси ва Блумсберига бўшатиб берган. Ўша вақтларда қирқ ёшдан кичик ёзувчилар одамлар эътиборида бўларди, эндиликда йигирма бешдан ошган ёзувчилар кулгили туйилади. У пайтларда биз ўз туйғуларимиздан уялардик, бошқаларга кулгили кўринмаслик учун ўзимизга ишонч туйғусини чеклаб турардик. Ўша вақтлардаги зиёлилар ахлоқий қадриятлар учун қанчалик ғамхўрлик қилишганини унчалик


Скачать книгу