Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм


Скачать книгу
қарши чиққан ҳамкасаба қаламкашларни дарҳол ҳақорат қилиб ташлашларини эшитиб ҳайрон қолардим. Башанг кийинган адабиёт ва санъат кишиларининг дўстлари уларнинг мазах қилишларига ўзларининг кўринишлари ва характерлари билангина эмас, балки асарлари билан ҳам асос берадилар. Мен ҳеч қачон ўз фикрларимни уларга ўхшаб гўзал ва осонгина ифодалай олмасам керак, деб ишонардим. Ўша вақтларда сўзлаш, нутқни «санъат» деб билишарди. Ўрнида топилган жавоб жуда юқори баҳоланарди. Чиройли айтилган пиграмма ўтиришларни жонлантириб юборарди. Бахтга қарши мен сўздаги бундай мушакбозликлардан бирортасини эслаб қолмаганман. Лекин, назаримда, касбимизнинг тижорат билан боғлиқ томонлари тўғрисида гап кетганда суҳбат янада қизирди. Янги пайдо бўлган китобни муҳокама қилаётганимизда, табиийки, биз унинг қанча нусхаси тарқалгани, муаллиф қанча ҳақ олгани, китоб унга яна қанча даромад келтириши тўғрисида сўзлардик. Кейин муқаррар равишда ноширлар тўғрисида гап кетарди, бир ноширнинг сахийлиги иккинчисига қарама-қарши қўйиларди. Уларнинг қайси бири билан ҳамкорлик қилиш, қай бири қалам ҳақига зиқналик қилмаслиги ёки ҳар қандай асарни ҳам ўтказа олиши ҳақида сўзлашардик. Баъзи ноширлар замонавий асарларга, бошқалари эса эски услубдаги ижод намуналарига ўчлигини таъкидлардик. Кейин гап биз учун буюртмалар ундирадиган комиссионерлар, газета муҳаррирлари, уларга зарур мақолалар, мингта сўзга ким қанча тўлаши, тўлаганда ҳам ўз вақтида тўлайдими ёхуд кечиктириб юборадими, сингари масалаларга келиб тақаларди. Буларнинг барчаси менга ғоят романтик туйиларди. Мен ўзимни қандайдир яширин ҳамкорликнинг аъзосидай ҳис этардим.

      Тўртинчи боб

      Ўшанда ҳеч ким менда Роза Уотерфордчалик хайрихоҳлик уйғотмаганди. Унда донишманд эркакларга хос фазилатлар билан бирга аёлларга хос назокат уйғунлашганди. Қалами остидан чиққан романлар эса ўз оригиналлиги билан китобхонларни ҳайрон қолдирарди. Чарлз Стрикленднинг хотинини илк маротаба унинг уйида учратгандим. Уотерфорд хоним бир пиёла чойга чақирганда унинг уйига жуда кўп одам йиғилди. Ҳамма бир-бири билан валақлашар, мен эса бир чеккада жимгина ўтирардим, ўзимни ғоятда ноқулай ҳис этардим. Лекин жуда тортинчоқ бўлганлигимдан меҳмонларнинг бирор гуруҳига қўшила олмасдим, ўз ишига ғарқ бўлган одамдай миқ этмай ўтирардим. Уотерфорд хоним меҳмондўст хонадон соҳибаси сифатида саросимада ўтирганимни кўриб ёрдамга шошилди.

      – Сиз Стрикленд хоним билан гаплашишингиз керак, – деди у. – Хоним китобингизни ўқиб қойил қолибди.

      – Стрикленд хоним қандай иш билан шуғулланади? – қизиқиб сўрадим мен.

      Агар Стрикленд хоним таниқли адиба бўлса, бу саволим билан ўзимнинг гумроҳлигимни кўрсатган бўлардим. Шундай бўлган тақдирда у билан суҳбатлашиш учун маълум нарсаларни билиб олмоғим даркор эди. Роза Уотерфилд хоним сўзларининг таъсирини кўрсатмоқ учун ўзини ҳайрон қолган киши қилиб кўрсатди.

      – У


Скачать книгу