Молхона. Джордж Оруэлл

Молхона - Джордж Оруэлл


Скачать книгу
сотиб юборилди ва сен уларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайсан. Айт-чи, тўрт марта туғруқ азобини чекканинг, далаларни омоч судраб ҳайдаганингдан кейин сенинг бир тутам пичан ва ипли қозиғингдан бошқа ниманг қолди?

      Бизнинг шўрлик умримиз ҳам табиий йўл билан тугамайди. Мен ўзимни айтмаяпман, менинг омадим бор экан. Ўн икки ёшгача яшадим ва тўрт юзтадан зиёд чўчқачаларни туғдирдим. Бир чўчқа учун муносиб умр кўрдим. Аммо ҳеч бир ҳайвон умри охирида шафқатсиз пичоқдан қутулиб қололмайди. Мана, сиз, олдимда турган ёш чўчқачалар, бир йил ўтмай, ҳаётларингизни анави шаҳар ташқарисидаги қассобхонада тугатасиз. Бундай даҳшатли тақдир ҳаммани: сигирларни, чўчқаларни, товуқларни, қўйларни, ҳамма-ҳаммангизни кутади. Ҳатто отлар ва кўппакларга ҳам раҳм қилинмайди. Сенинг бақувват мускулларинг сенга хизмат қилолмайдиган ўша олис кун келади, Боксёр, ўшанда сени мистер Жонс тери шилувчига жўнатади, у эса сенинг гўштингдан итларга овқат тайёрлайди. Итларга келсак, улар қариб, тишлари ўтмаслашиб қолганда, мистер Жонс уларнинг бўйнига ғишт боғлаб, яқин атрофдаги ҳовузга чўктиради.

      Шунча гаплардан кейин, ўртоқлар, ҳаётимизни заҳарлаган ёвузликнинг манбаи одамзоднинг ҳукмронлиги экани аниқ-равшан бўлмадими? Одамдан халос бўлсак бўлди, меҳнатларимизнинг барча мевалари бизнинг мулкимизга айланади! Истасак, шу бугун кечқурундан бошлаб эркимизнинг қуёши ёнади ва бой ҳамда мустақил жониворларга айлантиради. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Вужудимизни ва қалбимизни одамнинг ҳукмронлигини йўқ қилиш учун фидо қилиб, тун-у кун меҳнат қилишимиз шарт! Мен сизларни, ўртоқлар, исёнга даъват қиламан! У қачон аланга олади, буни билмайман, балки бир ҳафтадан сўнгдир ёки юз йилдан кейиндир. Аммо мен, мана шу сомонни кўриб турганимдек, аниқ ва равшан кўрмоқдаманки, эртами-кечми, адолат тантана қилади. Ҳаётимиз қанча қолган бўлса ҳам, ўз ҳаётимизни бу ғояга фидо қилайлик! Бундан ташқари, менинг бу Мурожаатномамни сизлардан кейин келадиганларга ҳам етказинглар, зеро келгуси авлодлар курашни ғалабага эришгунга қадар олиб борсинлар.

      Эсда тутинглар, ўртоқлар, сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаровонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар – душманларимиз. Барча ҳайвонлар – биродарлар.

      Майор нутқини тугатган заҳоти даҳшатли шовқин-сурон кўтарилди. Унинг нутқи давом этаётган пайтда тўртта баҳайбат каламуш ўз уяларидан чиқишди ва орқа оёқларига таяниб, майорни диққат билан эшитишди. Шу пайт уларни кўппаклар сезиб қолишди, бирдан ўзларини уяга урган каламушларнинг ҳаётини тезкор ҳаракатларигина қутқариб қолди. Жониворларнинг


Скачать книгу