Изқувар Пуаро. Агата Кристи

Изқувар Пуаро - Агата Кристи


Скачать книгу
елка қисди.

      – Бу унчалик қийин иш бўлмаса керак. – Бу ерда ишлаган меъмор умрининг охиригача етгулик мўмайгина ҳақ олган. Бироқ унга ҳақ тўлайвериб бечора қария Гриншоу хонавайрон бўлган.

      – Бошқа томондан ҳам томоша қилсак бўладими? – деди Хорейс. – Бу билан хусусий мулкка дахл қилмаймизми?

      – Албатта, шундай, – жавоб қилди Реймонд. – Лекин энди бунинг аҳамияти йўқ.

      У уйнинг бурчагига етиб бурилди ва йўл бошлади, Хорейс унинг ортидан эргашди.

      – Ҳозир бу уй кимга қарашли? Етимларга бошпанами? Ё меҳмонхонами? Ҳар ҳолда, мактаб бўлмаса керак. Чунки болалар майдончаси кўринмайди. Уларнинг шовқини ҳам эшитилмайди.

      – Бу уй ҳалиям Гриншоуники. Унинг ўзи касодга учрагани билан, уй сақланиб қолди. Уйни катта Гриншоунинг ўғли мерос қилиб олди. У ўтакетган зиқна одам бўлиб, шу атрофда яшаган. Умри давомида бир тийин ҳам сарфламаган. Ҳозир бу уйда унинг турмушга чиқмаган қизи туради. Қандайдир ғалати ва сирли қариқиз.

      Реймонд ана шуларни айта туриб, меҳмонга «Ғалати Гриншоу»ни кўрсатиш фикри хаёлига келганидан хурсанд бўлди. Адабиётчиларнинг барчаси шунақа, ўзларини табиат жинниси қилиб кўрсатишади-ю, шаҳарни тарк этишлари биланоқ зерикиб қолишади. Бугун эса Хорейс Биндлернинг машҳур коллекциясини тўлдириш учун «Ғалати Гриншоу»ни кўрсатишга кетаётганидан, Реймонд Уэст мамнун эди.

      Улар бинони айланиб ўтиб, қаровсиз қолган майсазорга чиқишди. Ўтлоқ ёнида тошлардан кўтарилган тепачалар, ажойиб боғ бор эди. У ерда энгашганча бир аёл ишлаётганди.

      Уларни кўрган ҳалиги аёл қўлида боғбонлар куракчасини қўймасдан ўрнидан турди. У нисбатан анча бўйдор экан. Оқ оралаган, таралмаган сочлари елкасига тушган, бошидаги похолдан тўқилган шляпаси худди Италияда отларга кийгизиб қўйиладиган қалпоқчаларга ўхшаб кетарди. Гулли чит кўйлаги тўпиғигача тушган. Аёлнинг юзларида, шамол ялаган ғуборли кўзларида қувлик аломати зоҳир.

      – Қўққисдан бостириб келганимиз учун узр, мисс Гриншоу, – деди унга яқинлашаркан Реймонд Уэст. – Биласизми, менинг меҳмоним Хорейс Биндлер, – Хорейс шляпасини ечиб, эгилиб таъзим қилди, – қадимги тарихга… яъни меъморий обидаларга жуда қизиқади. – Реймонд Уэст ўзини худди ҳамма нарса унга мумкиндай, гўё машҳур одамдек тутарди. У орқасига – ҳашаматли қасрга бир қараб олди.

      – Ростдан ҳам жуда ажойиб бино, – деди ғурур билан Гриншоу хоним. – Уни бувам мен туғилмасимдан олдин қурган. Айтишларича, бувам маҳаллий аҳолини лол қолдиришни жуда-жуда истаган экан.

      – Хоним, менимча, бувангиз мақсадига эришган, – деди Хорейс Биндлер.

      – Жаноб Биндлер – таниқли адабиётшунос, – қўшиб қўйди Реймонд Уэст.

      Мисс Гриншоунинг адабиёт ихлосманди эмаслиги кўриниб турарди. У Реймонднинг сўзларини охиригача бепарво эшитди.

      – Бу уйни бувамнинг даҳосига тикланган ёдгорлик деб ҳисоблайман, – деди мисс Гриншоу. – Уйни нега сотмаслигим ёки ижарага бермаслигим ҳақида жуда кўп одамлар келиб сўрашади. Квартирада нима қиламан. Уй меники бўлса, мен унда яшасам. – Мисс Гриншоу


Скачать книгу