Изқувар Пуаро. Агата Кристи

Изқувар Пуаро - Агата Кристи


Скачать книгу
мен шуни хоҳлайман. Кечга балиқ ейишни истайман.

      – Хўп бўлади, мисс.

      У миссис Крессуэллга ёвқараш қилди-ю, нимадир деб тўнғиллади.

      – Меҳмонларнинг келиши худди биз кутгандек бўлди, – деди Гриншоу хоним. – Шундай эмасми, миссис Крессуэлл?

      Миссис Крессуэлл шошиб қолди:

      – Кечирасиз, хоним, тушунолмадим.

      – Жуда яхши тушуниб турибсиз, – деди бошини қимирлатиб мисс Гриншоу.

      – Номига васиятнома ёзилаётган одамнинг унга аралашишга ҳаққи йўқ. Тўғрими? – деди у Реймонд Уэстга юзланиб.

      – Тўғри, – тасдиқлади Реймонд.

      – Мен қонунларни яхши тушунаман, сизлар ҳам бундан мустасно эмасдирсиз, деб ўйлайман. – У қўлидаги куракни саватга ташлади. – Мен билан кутубхонага чиқиш сизларга малол келмайдими?

      – Бундан жуда хурсанд бўлардик, – дадил жавоб берди Хорейс.

      Уй соҳибаси олдинга қараб йўл бошлади. Улар француз услубидаги дераза олдидан узун сариқ-олтинранг меҳмонхонадан ўтиб, кенг даҳлизга чиқишди. Зинапоя орқали эса учинчи қаватдаги хонага кўтарилишди.

      – Бувамнинг кутубхонаси, – изоҳ берди мисс Гриншоу.

      Хорейс эса теварак-атрофни роҳатланиб томоша қилди. Унинг фикрича, бу уй ғаройиб нарсалар билан тўлган. Мебелларнинг ҳеч кутилмаган жойларида сфинксларнинг бошлари кўриниб қоларди. Худди тасаввурдагидек, мисдан ясалган улкан жуфтлик – авлиё Павел билан Биби Марям сиймоси кўзга ташланади. Бундан ташқари, яна у ерда ниҳоятда катта, безакланган, мисдан ясалган қадимги соат ҳам бор эди.

      – Ажойиб китобларни кўряпсизми? – деди мисс Гриншоу.

      Реймонд аллақачон китобларни варақлашга тушиб кетганди. Бундай қараганда, бу ерда бирорта ҳам қизиқарли ва ўқилмаган китоб йўқ, деган хулоса чиқариш мумкин. Китобларнинг барчаси дабдабали қилиб муқоваланган, тўқсон йил илгариги боёнларнинг кутубхонасини эслатарди. Улар орасида алоҳида эски романлар ҳам учраб қолар, бироқ бу асарлар саҳифаларига умуман қўл теккизилмаганди. Мисс Гриншоу кенг ёзув столининг ғаладонларини титкилаб, пергаментга ёзилган бир парча ҳужжатни топиб олди.

      – Менинг васиятномам, – деди у. – Ахир, кимгадир шунча бойликни қолдириш керак-ку. Агар васиятнома қолдирмасам, буларнинг бари анави от жаллобининг ўғлига қолади. Херри Флетчер истараси иссиқ кўринганди, аммо ундай бўлиб чиқмади. Мен унчалик тушунмадим: нега энди ҳамма нарса унга мерос бўлиб қолиши керак экан? Йўқ, меросни Крессуэллга ёзиб қолдираман. Қарорим қатъий.

      – Иш юритувчингизга қолдирмоқчимисиз?

      – Ҳа, унга ҳаммасини тушунтирдим. Бисотимдаги бор нарсамни унга васият қилиб қолдираман-у, аммо бир чақа ҳам тўламайман. Бу бўлғуси харажатларимни тежайди ва ҳамёнимни тўлдиради. Энди у ўзи хоҳлаган пайтида ҳисоб-китоб қилиб кетолмайди. Сиз жуда кўп фронтларда қатнашгансиз ва кўпгина таниқли инсонларни кўргансиз. Унинг отаси оқибатли, диёнатли қувур тузатгич эди.

      Мисс Гриншоу пергаментни ағдариб кўрди ва патқаламни сиёҳдонга ботириб олиб, ўзининг исм-шарифини ёзди: Кэтрин Дороти Гриншоу.

      – Ана,


Скачать книгу