Силаи раҳм. Роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Силаи раҳм. Роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
жаҳлдан мушт қилинган қўлининг томирлари бўртиб, кўкариб турарди. Уканг, дегани бекормас шекилли кўзлари Анварга жуда ўҳшарди. Умуман олганда билмаган одам уларни ака-ука деб ўйлаши тайин. У қўлидаги иккита ёпган нонни на қўйишни ва на отишни билмай гаранг эди.

      – Ойи, ким бу? – жаҳл билан сўради у.

      – Аканг болам. Келдингми, айни вақтида келдинг, овқат Сузаётгандим бўлақол, ечиниб, юз қўлингни ювиб чиқ! – деди косадаги иссиқ овқатни қўллари куйиб, столга қўяркан. Худди неча йиллар излаган, ёшлигида йўқотиб қўйган боласини топган онадек Анварга қараб тўймасди.

      – Ойи… нима диганиз… қанака акам? – у нима қилишини билмай, онасига пешонасини тириштириб қараб турарди. Бегона кишини ёқасидан олиб кўчага улоқтирсаммикан деб хаёлидан ўтказди, аммо онасиннинг юраги кўтаролмаслигини ўйлаб ўзини аранг босди.

      – Мен бу болани ўқитганман, ўқувчим, – деди қаттий оҳангда. Бу гапни эшитиб, Искандарнинг таранг тортилиб турган мускул-лари сал бўшади. Худди анчадан бери ташлаб қўйган ишини яна бошлаган одамга, энди сени нима қилсам экан, дегандек онасига ўқрайиб қаради-да, уни четроққа тортди.

      – Ойижон, яна бошландими меҳрибончилигиз? Ахир унга яхшилаб қаранг, у энди сизни ўқувчингиз эмас! – деди у ўзини базўр босиб.

      – Ундай дема. Одамзод мушкул чоғда бир-бирини қўлламаса бўлмайди болам.

      – Унда ҳамма ўқувчиларингизни етаклаб кела қолинг! – энди жаҳлини яширолмай, икки қўлини икки ёнига ёзганча, мана кенг уй дегандек бақириб юборди. Онаси бир муддат ўғлига қараб жим турди-да, худди ёш боладек кўзларига ёш қалқиди, – Онанга тик қарагани уялмадингми болам? Сенга шундай тарбия берганмидим? – Искандар дарров онасини бағрига босиб уни овута бошлади.

      – Онажоним, кечиринг билмасдан… жаҳлим чиқиб кетди-да. – кейин овозини пасайтириб деди, – ахир унга яхшилаб қаранг, ким-лигини билиш қийин эмас-ку, кўча бангиларидан. Ниятини билиб бўлмайди, биринчи синф боласимас ҳар ҳолда.

      Ая ўзини ноқулай ҳис этиб, гоҳ-гоҳ титраб кетаётган қўлларини яшириб ўзини чалғитишга уринаётган Анварга қараб йиғламсираб:

      – Биламан, кўриб турибман, шунинг учун ҳам олиб келдим-да.

      Қарасам, йўл четида жунжикиб ётибди шўрлик. Аввал ҳам кўрган эдим, айб ўзида, ўқиса одам бўларди, деб ўтиб кетаверардим. Аммо қуръонда «жардаги инсонга қўлини чўзганга, мен жаннат эшигини очиб қўяман.» деган мазмундаги оятни ўқиб шундоқ уялдим.

      – Қуронда айнан шундай дейилган эканми? – дея, ўйлаб гапиринг

      Аллоҳнинг сўзи билан ўйнашманг, жавоби оғир бўлади дегандек урғу берди Искандар. Ая ўйлаб қолди-да:

      – Мен айнан деганим йўқ, шу мазмунда дедим. Ҳар ҳолда мен Шундай тушундим. —деб юзини аразлагандек ёнга буриб, ёш боладек қўлини қовуштириб лабларини чўччайтирди. Бу қилиғи билан Искандарни жахл отидан тушириб, ўз эркаллиги билан унинг юзига пича табассум югуртирмоқчи бўлди. Ва бунга эришди ҳам, Искандарнинг юзига табассум югуриб сал бўшашди


Скачать книгу