Силаи раҳм. Роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Силаи раҳм. Роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
дея куйиниб кетди шўрлик. Ўқишга киришга-ку кирди, барака топгур 12 йиллик мажбурий таълим уни ҳеч булмаса касб-ҳунарга ўргатади. Аммо у ўқишни ташлашига тўғри келди. Чунки энди уни қорин ғами ташвишга сола бошлади, уйида иссиқ овқат тайёр бўлса ўқийди-да. Кимдир унинг иссиқ-совуғидан хабар олса ўқийди-да. У энди ишлай бошлади. Кўчадан уйга кайтгиси келмасди. Тўғри-да, ўз онасигаки керак бўлмаган фарзанд, кимга ҳам керак? У ўз тенгларига қўшила олмасди, чунки уларнинг фикри Анварники билан тўғри келмасди. Тенгқурлари эришган мукофотлари, ота-онасининг ғамҳўрлиги ҳақида гапирса, у ўзини қаерга қўйишни билмай қоларди. Шунда у ҳаёт, унинг талай муаммолари, ва ноҳақликлари ҳақида гап бошлаши билан, дўстлари уни «дода» деб масҳаралашарди. Шу боис у ўзидан анча катта кишилар билан дўстлаша бошлади, улардан у нимани ҳам ўрганарди.

      Майлику-я агар бир ақлли, ҳунарманд, ёки ҳаётда йўлини топиб, уни ҳам йўлга соладиган одамларга дуч келганида эди, балки ҳаммаси бошқача бўларди. Аммо унинг уйи борлигини эшитган текинҳўр, майпарастлар уни ўз бағрига олди. Худди Буратино эртагидаги кўр мушук Базилио ва айёр тулки Алисанинг Ахмоқлар водийси хақидаги чўпчагига лаққа тушгани каби, Анвар ҳам Уларнинг бир қарашда ёқимли сўзларига лаққа тушганди, улар айнан ўша икки фирибгар Буратинога беш сольдосини қандай кўмдирган бўлса, булар ҳам Анварга аламни унутиш йўлларини ўргатишди. У ҳам шу мақсадда ича бошлади. Ичкилик ҳидини сезган шериклар унинг атрофида парвона бўлиб қолишди. Аёл зотидан азбаройи жирканганидан Анвар уйланиш, оила қуришни унутди, умр ўтиб борарди. У ерда маишат, бу ерда маишат, топган пулини кўчанинг ўзида сарфлаб келадиган Анвар, ўттизни қоралаб қўйганини ўзи ҳам сезмай қолди. У таниб бўлмас даражада ўзгарган эдики, дўстлари олдида у энди ҳақиқий чолга айланиб улгурди. У кўчаларда гоҳ-гоҳ ўзига келиб хаёлга чўмганча ўтирар, алла нималарнидир ўйлаб, ўзига ўзи жаҳл қилиб, кимлар биландир уришар, беўхшов сўзлар билан кўринмас ҳамсухбатини ҳақоратлар, гоҳида эса қотиб-қотиб куларди.

      Қора ласетти

      Кунлардан бир кун, шаҳарнинг унча гавжум бўлмаган кўчаларининг бирида, одамлар ўтиши учун мўлжалланган ёлғизоёқ йўл (тротуар) дан пича кенгроқ, машина сиғадиган, туман поликлиникасига рўпара бўлган, машина юрадиган йўлакда ўтириб, ким биландир ғўлдираб, хаёлидаги киши билан чунонам уришаётган бир пайтда, ортидан тим қора, янги салондан чиққанлиги шундоққина кўзга ташланиб турган Шевролет-Ласетти маркали машина унинг ёнидан ўтаётиб, гўё уни кўрмагандек туртиб юборди. Қора машина шунақанги ялтираб турардики, унинг эгаси каттароқ лавозимнинг тупроғига икки оёғи билан қаттиқ жойлашганлиги шундоқ маълум эди. Қуёшнинг нурида ялтираганидан унинг ичидагилар кўринмасди. Анвар ариққа йиқилди, аранг ўзини эплаб, йиртиқ шалварларини тортқилаганча, кирлигидан наматдек бўлиб, ёғи чиқиб ялтираб кетган, икки марта силанса таёқдек тикка турадиган сочларини ўзича ортига ташлаб, эгнидаги кимнингдир аҳлатга ташлаб юборган, ит тишлаб пахталарини сидириб ташлаган, биттагина тугмаси қолган


Скачать книгу