АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир


Скачать книгу
сақлаш учун пул сарфласам, уларни ортиқ тишламасман деб ўйладим. Ғоя иш берди. Фақатгина молиявий сабабларга кўра эмас. Маникюрдан кейин тирноқларим умримда биринчи маротаба чиройли кўрина бошлади. Маникюрчининг сўзларига кўра тирноқларим соғлом ва чиройли эди. Уларни ғажиш одатимни ҳисобга олмаса, албатта. Бирдан ўз тирноқларимдан фахрлана бошладим. Гарчи бунга интилмаган бўлсам ҳам, айнан шу ҳолат ҳал қилувчи рол ўйнади. Ўшандан бери тирноғимни бирор марта ҳам ғажимадим. Бундай фикр ҳатто хаёлимдан ҳам ўтмади. Чунки уларга етарлича эътибор бераётганимдан фахрланардим”.

      Одат шахсиятнинг бир қисмига айланиши бу ички мотивациянинг энг олий шаклидир. Қандайдир тоифа инсонга айланишни хоҳлайдиган одам бўлиш қаёқда-ю, шундай тоифадаги одам бўлиш қаёқда.

      Шахсиятингизнинг қайси бир жиҳатидан фахрлансангиз, шу жиҳат билан боғлиқ одатларни такрорлашга кўпроқ мотивацияга эга бўласиз. Aгар сочингиздан ғурурлансангиз, уни парвариш қилиш билан боғлиқ турли-туман нарсаларга одатланасиз. Aгар елка мушакларингизни кўз-кўз қилишни ёқтирсангиз, тош кўтариш машғулотларини ҳеч қачон қолдирмайсиз. Aгар ўз қўлларингиз билан тўқиган шарфларингиз ўзингизга манзур бўлса, соатлаб тўқиб ўтиришингиз мумкин. Фахр туйғуси аралашгандан кейин одатларингизни ҳимоя қилиш учун тиш-тирноғингиз билан қуролланасиз.

      Хулқ-атворни ўзгартиришнинг асл усули ўзликни ўзгартиришдир. Бирор нарсадан мотивация олиб қандайдир одатни бошлашингиз мумкин, бироқ ушбу одат шахсиятингизнинг бир бўлагига айланганидагина уларга содиқ қоласиз. Ҳар қандай одам ўзини бир-икки марта спорт залига ташриф буюриш ёки соғлом овқатланишга мажбурлаши мумкин. Бироқ токи хулқ-атвор ортидаги қарашлар ўзгармас экан, бошланган ишни узоқ вақт давом эттириш қийин кечади. Токи ўзлигингизга сингиб кетмас экан, барча ўзгаришлар вақтинчалик бўлади.

      • Мақсад китоб ўқиш эмас, балки китобсеварга айланиш.

      • Мақсад марафонда қатнашиш эмас, балки яхши югурадиган спортчига айланиш.

      • Мақсад бирон-бир мусиқа асбобини ўрганиш эмас, балки мусиқачи бўлишдир.

      Хулқ-атворингиз, одатда, ўзлигингизни акс эттиради. Нималар қилаётганингиз онгли ёки онгсиз равишда ўзингизни қандай инсон деб ҳисоблашингизнинг кўрсаткичидир.6 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўзлигининг бир қисмига қаттиқ ишонса, у катта эҳтимол билан шу қарашга мос равишда иш тутади. Масалан, ўзини “овоз берувчи” деб ҳисоблайдиган одамлар шунчаки “овоз беришим керак” дейдиганларга нисбатан сайловларда кўпроқ қатнашади. Худди шунга ўхшаб, жисмоний машқлар қилиш онгига сингиб кетган инсон ўзини машғулотларга мажбурлаши шарт эмас. Тўғри йўл тутиш қийин эмас. Aхир одатлар ва шахсият бир-бирига тўлиқ мос келгандан кейин албатта, хулқ-атворни ўзгартиришга ортиқ уринмайсиз. Шунчаки ўзингизни қандай инсон сифатида кўришингиздан келиб чиқиб ҳаракат қиласиз.

      Одатларни шакллантиришнинг барча жиҳатлари сингари бу ҳам икки томони ўткир қиличдир.


Скачать книгу

<p>6</p>

Ҳушсиз, онгсиз ёки онгости атамаларининг барчаси огоҳлик ёки фикрлаш йўқлигини англатади. Ҳатто илмий доираларда ҳам улардан бир-бирининг ўрнини боса оладиган тушунчалар сифатида фойдаланилади. Ҳам биз онгли бошқара олмайдиган жараёнларни, ҳам шунчаки атрофдаги воқеаларга эътибор бермаётганимизни англатгани учун мен кенг маънога эга онгсиз атамасини танлашга қарор қилдим. Ушбу атама ҳозирда онгли равишда фикрламаётган ҳар қандай ақлий жараённи билдиради.