АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир


Скачать книгу
пайтим унга назар ташлаган эди. Ушбу бобни ўқиб чиққандан сўнг у: “Агар прогрессия чизиқли бўлганда 3,65 баробар ўсиш кузатилган бўлар эди. Аммо у геометрик бўлгани сабаб чинакам ўсиш ўн баробардан юқори бўлади”, дея ўз фикрини билдирган эди. 2018 йил, 3 апрель.

      4

      Мен келтирилган маълумотга ишонмасдан уни шахсан ҳисоблаб чиқдим. Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарлари орасидаги масофа 362 километрни ташкил қилади. Агар “Boeing 747” ёки “Airbus A380”да парвоз қиляпмиз деб тасаввур қилсак, Лос-Анжелесдан ҳавога кўтарилиш пайтида 3,5 даражага оғсак бўлгани. Ушбу оғиш самолёт русумидан келиб чиқиб, атиги 2,1-2,2 метрни ташкил қилади. Йўлга чиқиш пайтидаги миттигина бурилиш манзилнинг сезиларли ўзгаришига сабаб бўлади.

      5

      Ушбу фикрга Архилохнинг “Биз умидларимиз даражасигача кўтарилмаймиз, балки тайёргарлик даражамизгача тушамиз” деган ибораси туртки берган.

      6

      Ҳушсиз, онгсиз ёки онгости атамаларининг барчаси огоҳлик ёки фикрлаш йўқлигини англатади. Ҳатто илмий доираларда ҳам улардан бир-бирининг ўрнини боса оладиган тушунчалар сифатида фойдаланилади. Ҳам биз онгли бошқара олмайдиган жараёнларни, ҳам шунчаки атрофдаги воқеаларга эътибор бермаётганимизни англатгани учун мен кенг маънога эга онгсиз атамасини танлашга қарор қилдим. Ушбу атама ҳозирда онгли равишда фикрламаётган ҳар қандай ақлий жараённи билдиради.

      7

      Табиийки, шахсиятимизнинг айрим жиҳатлари вақт давомида ўзгармайди. Масалан, ўзимизни баланд ёки паст бўйли деб ҳисоблашимиз. Аммо шу сингари доимий белги ва сифатларни ижобий ёки салбий қабул қилишимиз ҳаётимиз давомида турли воқеалар таъсирида ўзгариб туради.

      8

      Атом одатлар шу сабабга кўра ҳам ўзгаришларнинг самарали кўринишидир. Агар шахсиятимизни жуда тез ўзгартириб, қисқа вақт ичида бутунлай бошқа одамга айланадиган бўлсак, худди ўзлигимизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиламиз. Аммо шахсиятимизни аста-секин янгилаб, кенгайтириб борсак, бир вақтнинг ўзида ҳам янги шахсият ҳосил қиламиз, ҳам аввалги ўзлигимизни сақлаб қоламиз. Аста-секин бир одат кетидан бошқасига, бир мисолдан кейингисига ўтганимиз сайин янги ўзлигимизга кўникиб борамиз. Атом одатлар ва кичик ўзгаришлар ўзликни йўқотмасдан туриб уни ўзгартиришнинг калитидир.

      9

      Малкольм Гладуэллнинг “Нигоҳ” китобида келтирилган Гетти Курос ҳақидаги ҳикоя бунга яққол мисол бўла олади. Дастлаб Қадимги Юнонистонга тегишли деб тахмин қилинган ҳайкал ўн миллион долларга харид қилинган эди. Ҳайкал борасидаги мунозаралар кейинроқ, экспертлардан бири уни бир қарашдаёқ сохта эканини айтгандан кейин бошланди.

      10

      Гарчи Юнгнинг ушбу ибораси машҳур бўлса хам, унинг манбасини топишда қийналдим. Менимча, у қуйидаги парчанинг ўзгартирилган шакли бўлса керак: “Психология қоидаларига кўра ички жараён онгли қабул қилинмаса, у ташқарида намоён бўлиб, тақдир сифатида қабул қилинади. Яъни агар индивид бир бутунлигича қолиб, ички душманидан огоҳ бўлмаса, буни атрофдаги олам бажаришга мажбур бўлиб, икки қарама-қарши паллаларга парчаланиб кетиши керак бўлади�


Скачать книгу