АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
мақтовга арзимас карьерамга қарамай, мен ҳали ҳам буюк бейсболчи бўлишимга ишонардим. Бундан ташқари, аҳволимни яхшилаш фақат ўзимнинггина қўлимдан келишини яхши тушунар эдим. Жароҳат олганимдан икки йил ўтгач, Денисон университетига ўқишга кирдим ва шундан сўнг ҳаётимда кутилмаган ўзгариш рўй берди. Aйнан шу ерда ҳамма нарса янгидан бошланди ва айнан шу ерда кичик одатларнинг ҳайратли кучини илк бора кашф қилдим.
Денисон университетини танлаганим ҳаётимдаги энг яхши қарорларимдан бири бўлди. Мен университет бейсбол жамоасидан ўрин олишга муваффақ бўлдим. Гарчи биринчи босқич талабаси сифатида рўйхатнинг энг охирида бўлсам ҳам бошим осмонда эди. Юқори мактабдаги алғов-далғов ҳаётимга қарамасдан, университетда тузуккина спортчига айлана олдим.
Бейсбол ўйинларида ҳали-бери қатнашмаслигим аниқ эди. Шу сабабли бошқа ишларимни тартибга солишга қарор қилдим. Тенгдошларим кечаси билан ухламай, видео ўйинлар ўйнаб чиққан пайтда мен соғлом кун тартибини яратиш учун барвақт уйқуга кетишни одат қилдим. Университетнинг бетартиб ётоқхонасида ўз хонамни озода ва саранжом сақлашга қаттиқ киришдим. Гарчи бу ўзгаришлар кичик бўлса-да, ҳаётимни ўзим назорат қилаётганимни ҳис қилардим. Ўзимга бўлган ишонч яна пайдо бўла бошлади. Биринчи босқични мен фақат “аъло” баҳолар билан тамомладим.
Одат – ҳар куни бажариладиган иш ёки кўп ҳолларда автоматик тарзда бажариладиган хатти-ҳаракатдир. Ҳар янги семестрда кичик, аммо узлуксиз бажариладиган одатларни шакллантириб бордим. Улар охир-оқибатда аввалига хаёлимга ҳам келмаган натижаларга олиб келди. Мисол учун, ҳаётимда биринчи марта ҳафтасига бир неча марта тош кўтаришни бошладим. Кейинчалик 193 см бўйим билан дастлаб камтаргина 77 килограммлик тошни, кейин эса мақтанишга арзигулик 90 килограммдан ортиқ оғирликни кўтардим.
Иккинчи курснинг бошида ўйинни бошлаб берувчи питчер даражасигача кўтарилдим. Учинчи курсда мени жамоа сардори этиб сайлашди. Мавсум охирида эса энг сара ўйинчилар жамоасига ўтдим. Бироқ фақат тўртинчи курсга келиб менинг эрта уйқуга ётиш, ўқиб-ўрганиш ва тош кўтариш одатларим ҳақиқий самарасини берди.
Бейсбол таёқчаси бошимга урилиб олган жароҳатимдан шифохонада комага тушганимдан олти йил ўтгач, мен Денисон университетининг энг яхши эркак спортчиси деб топилдим ва бутун мамлакат бўйлаб фақат 33 нафар ўйинчига насиб қиладиган ESPN академик умумамерика жамоасига қабул қилиндим. Битирув пайтигача университет рекордлар китобининг саккизта категориясида исмим қайд қилинди. Ўша йили мен университетнинг энг юксак академик унвони – Президент медали билан тақдирландим. Aгар юқорида ёзганларим мақтанчоқликка ўхшаб кетган бўлса, минг бор узр сўрайман. Тўғрисини айтганда, менинг спорт карьерамнинг ҳеч қандай афсонавий ёки тарихий жиҳати йўқ. Мен барибир профессионал ўйинчи бўла олмадим. Бироқ ўша пайтларга назар солганимда ноёб ишни амалга оширганимни, яъни ўз имкониятимни тўлиғича намоён қила