Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. Йона Бергер

Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер


Скачать книгу
жойлаши эҳтимоли бор. Расм бутун дунё бўйлаб шахсий стилларни намойиш қилувчи тўпламнинг бир қисмига айланади.

      Сизнинг фотосуратингиз веб-сайт учун танланди, деб тасаввур қилинг. Нима қилган бўлардингиз? Буни кимгадир айтардингиз, албатта! Бир неча кишигагина эмас, балки жуда кўпига.

      Ҳамма ҳам шундай йўл тутган кўринади. “Burberry” сайтига ўнлаб давлатлардан миллионлаб одам кирган. Ва бу мусобақа савдо ҳажмининг 50 фоизга ўсишини таъминлаган.

      Рецептларга доир веб-сайтлар мухлисларидан ўзла ри тайёрлаган таомларнинг расмини жўнатишини сўрайди. Озиш ёки соғломлаштириш дастурлари дастлабки ва сўнгги олинган расмларни солиштиришни сўраб, натижаларни кўз-кўз қилишга интилади. Вашингтон округидаги янги очилган барлардан бири эса менинг дўстим (Ирби) шарафига ичимликларидан бирини “Кентукки Ирби” деб атаган. У шунчалик қувониб кетдики, ичимлик ҳақида барча таниган ва билганларига айтиб чиқди. Бир вақтнинг ўзида у янги барни ҳам таништириб ўтди.

      Мукофотлар тақдим қилиш ҳам шу тамойил асосида ишлайди. Уни қабул қилганлар мукофоти билан мақтаниб, қолганларга ўзининг қанчалик зўр эканлигини кўрсатишни хуш кўради. Аммо шу билан бир қаторда мукофот берган ташкилотнинг номи ҳам эслаб ўтилади.

      Шов-шув овоз бериш жараёнини ташкиллаш орқали ҳам кўтарилиши мумкин. Ғолибни оммавий овоз бериш йўли билан сайлаш, мусобақа иштирокчиларига кўп миқдорда мухлис йиғиш имконини беради. Аммо ўзлари учун овоз тўплаш пайтида улар мусобақа ҳомийлари бўлган бренд, маҳсулот ёки ташаббуснинг тарқалишига сабаб бўлади. Компания танловлар орқали ғолиб бўлишни истаганларга реклама қилишни ҳам юклаб қўяди.

      Сўнгги мисол бизни ижтимоий қиймат яратишнинг учинчи усулига – одамларни муайян хос бир гуруҳнинг аъзосидек ҳис қилишга олиб келади.

Одамларни “ўзингизники”дeк ҳис қилдиринг

      2005 йилда Бен Фишман “SmartBargains.com”нинг бош ижрочи директори бўлди. Чегирмалар асосидаги савдога ихтисослашган веб-сайт кийим-кечакдан то чойшабгача, безаклардан тортиб юк сумкаларигача сотарди. Бизнес модели содда: компаниялар сотилмай қолган ёки ортиқча молларини сотиб юбориш учун арзон нархларда “Smart-Bargains”га берар, улар эса ўз навбатида буни мижозларга таклиф этарди. Маҳсулотлар турли‐туман, уларнинг нархи эса чакана савдо дўконларидан 75 фоизгача арзонроқ бўлиши мумкин эди.

      Аммо 2007 йилга келиб, веб-сайт таназзулга юз тута бошлади. Фойда шусиз ҳам оз, бунинг устига, брендларга боғлиқ ҳаяжон босилиб, савдо ҳажми ҳам пасая борди. Яна кўплаб айни турдаги веб-сайтлар пайдо бўлди. “SmartBargains” рақиблари орасида ажралиб туриш учун қаттиқ кураша бошлади.

      Бир йилдан сўнг Фишман “Rue La La” номли янги вебсайт яратди. Сайт юқори сифатли маҳсулотлар билан савдо қилар, аммо энди таклифларни қисқа вақт – 24 соатдан нари борса бир неча кунгача тақдим қила бошлади. Вебсайт мода саноатидаги намунавий савдолар усулини қўллади. Унга фақат таклифнома асосида кириш мумкин бўлди. Яъни сизни фақат сайт аъзоси бўлган мижозгина


Скачать книгу