СЎЗ. Одил Ёқубов

СЎЗ - Одил Ёқубов


Скачать книгу
бағишлаган олмониялик бир олим «Кунда»ни ўқиб чиққач, Чингиз ижодининг тарғиботчилардан бирига уни ёзувчи билан таништириб қўйишни илтимос қилибди.

      – Мен ҳайронман, – дебди у, – «Кунда»ни ўқиётганимда менга шундай туюлдики, ёзувчи менга ўхшаб бутун умрини бўрилар орасида ўтказганга ўхшайди.

      Умуман олганда, Чингиз Олмонияда биздагидан ҳам машҳур. Ҳатто бизда унча донг чиқара олмаган ёзувчининг «Кассандра тамғаси» романи ҳам Олмонияда жуда машҳур. Сўнгги бир-икки йил давомида, сабаби Ассамблея ишлари, Чингизни қачон суриштирсам, рафиқаси Марина аксар ҳолларда уни Олмонияга китобхонлар билан учрашувга кетди, – деб жавоб беради. Чингиз ўзи эса бу ҳақда гап кетганда хиёл маъюсланиб:

      – Эндиликда менинг асарларим ўз элимдан кўра хорижда кўпроқ ўқилади, – дейди хўрсиниб.–Чет эл китобхони ҳалиям бўлса ҳақиқий адабиётнинг қадрини яхши билади. Бизда эса… диди юксак китобхонни кундуз чироқ ёқиб топиб бўлмайди. Россияда эса аҳвол биздагидан ҳам баттар. У ерда интим адабиёт авж олган. Рус ёзувчиларининг аксарияти ҳам фақат интим мавзуда ёзишмоқда. Кўриб кўнглинг озади! Билмадим, қачон бу ботқоқдан чиқиб оламиз. Шундай қилиб, мана бизнинг авлод ҳам етмишга етиб келди. Бугун биз ҳам куни кеча кўз илғамас даражада узоқ туюлган бу чўққининг тепасида турибмиз. Не чора? Ҳаётнинг шафқатсиз қонуни шундай экан, унга бўйсуниш ва шукрона айтишдан бошқа илож йўқ!

      Шу йил июнь ойида адабий жамоатчилик менинг етмиш ёшимни нишонлаётганда Чингиздан телеграмма олдим. У ўз телеграммасида каминани бу ёш билан қутлаб, мени, айниқса, чуқур ҳаяжонга солган бир гапни айтибди:

      – Мен, – дебди Чингиз. – Машъум Ўш ёнғини кунлари сен ва Пиримқул билан гўё бир отанинг фарзандларидек, гўё уч ака-укадек, оғир фожиа юз берган жойларга бориб, талафот кўрган оилаларга ҳамдардлик билдирган, уларнинг кўнглини кўтаришга, тасалли беришга уринган кунларимизни бот-бот эслайман.

      Қадрли дўстим Чингиз. У қора кунларни мен ҳам, ўйлайманки, Пиримқул ҳам эслаб туради. Илоё, ундай воқеа эндиликда ҳеч қачон содир бўлмагай, деб Оллоҳдан тилаймиз. Мен сендай буюк ёзувчи ва айни замонда оддий ва камтар инсон билан замондош бўлганимдан тоабад ифтихор қиламан. Боз устига, яратган Эгам менга сен билан узоқ йиллар дўст бўлиш, охирги йиллари эса олийжаноб бир мақсад йўлида бирга ишлаш, сенинг дилбар суҳбатларингни олиш бахтига мушарраф қилди. Сўнгги пайтларда мен ҳам бу ҳақда кўп ўйлайман, айниқса, кечалари, уйқум қочган дақиқаларда кўп эслайман. Чексиз қувонч ва миннатдорлик билан эслайман.

      ДАВР ФАРЗАНДИ

(Шароф Рашидов ҳақидаги эсдаликлардан қатралар)

      Муқаддима

      Бугун халқимиз таниқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 80 йиллигини нишонламоқда. Шароф Рашидов салкам чорак аср республикамизни бошқардилар. Бенуқсон Парвардигор. Шубҳасиз, у кишининг фаолиятида жиддий нуқсонларга ҳам йўл қўйилган эди. Шароф Рашидов собиқ Қўмпартия ва унинг Политбюроси чизган чизиғидан чиқмаган, зотан, у маҳалда


Скачать книгу