Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
ҳисобланади. Ана шу муносабатларнинг қай тарзда ташкиллаштирилганидан келиб чиққан ҳолда у ёки бу давлат, у ёки бу халқ устидан ҳукм-хулосалар чиқариш мутлақ мезон даражасига кўтарилган. Ўтган йилнинг номланишининг ўзиёқ бизнинг жамиятда халқ, омма ўзаро мулоқот-муносабатнинг бош субъектига айланишига кенг йўл очди. Бизнинг одамларимиз ҳам ГАПИРУВЧИ, МУЛОҲАЗА БИЛДИРУВЧИ, ФИКРЛОВЧИ халқ вакиллари эканлиги исботини топди. ШАХС ўзи яшаб турган жамиятнинг арзанда, ардоқли, эъзозли – энг қиммат, энг бебаҳо бойлиги ахир, деган боқий ҳақиқат тилларга кўчди. Айниқса, қайси соҳада бўлмасин, юксак истеъдод соҳиблари шу юртнинг, она халқининг, келажакнинг олтин мероси эканлиги амалда эътироф этилди. Илм-фан заҳматкашлари, бадиий ижод намояндалари билан Ватан, халқ, жамият ҳақли равишда фахрланмоғи адолатдан ва ғоятда табиий ҳолат эканлиги воқеликка айланиб улгурди.
Замонавий демократлашган жамиятда оммавий ахборот воситалари зиммасига ниҳоятда улкан вазифалар юкланади. Хусусан, шиддатли ислоҳот жараёнлари авж пардаларда давом этаётган жамиятда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ушбу жараёнлар марказида бўлмоғи шарт, матбуот воқеликнинг кўзгусига айланишга мажбур. Ҳар қандай миллий матбуот шу куннинг энг долзарб талабларига нечоғлик тайёр ё тайёр эмаслиги ҳақида ўзига ўзи ҳисобот бермоғи зарур. Президент Олий Мажлис аъзоларига Мурожаатномасида ушбу мавзуни ниҳоятда муҳим вазифалар қаторида санаб ўтди. Жумладан, чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш, бу борада юқори малакали кадрлар кераклиги алоҳида таъкидланди. «Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман», деган сўзлар кўп йиллардан буён миллий журналистикамиз жамоатчилиги дилида етилиб келаётган орзулар ифодаси сифатида янгради. Мазкур истак амалга ошиши шунинг учун ҳам зарурки, университет олий илмий даргоҳ сифатида соҳамиз илми-назариясини чинакам фундаментал фан мақомига кўтаришга, салоҳиятли илмий асос эса яқин келгусида соҳанинг етук вакилларини тарбиялашга хизмат қилади.
Миллий журналистикамизда малакали кадр муаммосининг бирдан-бир чораси янгича ижодий тафаккур эгаларининг кўпайишига боғлиқ, десак хато бўлмайди. Матбуот БУГУН билан яшайди, бинобарин, кечаги кун муваффақияти бугунги ва эртанги ютуқ учун кафолат бўлиши мушкул, шунинг учун ҳам журналистлик ҳар куни янгиланишга, ҳар куни янги сўз топишга қодир бўлмоқликка маҳкум касб. Миллий журналистика юртимизда кечаётган ислоҳот шиддати билан бўйма-бўй фаолият юритиш борасида жиддий қадамлар ташлашга бурчли бўлиб қолмоқда.
2017 йил Аллоҳ таоло бандасига инъом этган энг буюк мўъжиза – мутолаанинг қадр-қиммати ҳар қачонгидан улуғланган йил бўлди. Инсон ақл-идрокининг энг буюк кашфиётларидан бўлмиш китобга меҳр-муҳаббат, мутолаа маданияти давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бошлаб юборилган ҳар қандай ислоҳот ва фаровонлик бутун юртимиз бўйлаб ҳассос мутолаага, яъники илмга,