Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
қилмас ўғлими мактабда айлай тарбия,

      Тўй қилиб карнай чалурни орзу айлар бизни халқ.

      Бошқа миллатлар солурлар ҳар маҳалда мадраса,

      Ошаринг аксига солган чойхоналар, бизни халқ.

      Бўлдилар бой арманилар пиво сотмаклик ила,

      Топганига олуб ичкай, хор бўлгай бизни халқ.

      Бошқалар бонка очуб, савдо қилиб пул топсалар,

      Топканини шунда беруб оч-яланғоч бизни халқ.

      Кес сўзингни, эй «Қалам», бас, мунча фарёдинг етар,

      Кўп бақирсанг, оғзингга тошларни откай бизни халқ.

Абдулҳамид Андижон.

      «Абдулҳамид»нинг «Садои Туркистон»да чиққан бу илк асари ўзида жадид танқидининг барча унсур ва истилоҳларини акс эттиради. Шу билан бирга эндигина адабиёт оламига қадам қўйган ёш муаллифда ўткир нигоҳ ва ўткир норозилик аланга олаётганидан дарак беради. Ёш адиб миллий мавзуни кўтаришда Авлоний ва Таваллога эргашаётгани ва шу билан бирга ўта бир жиддий салоҳиятга эгалигини намойиш этади. Абдулҳамиднинг «Туркистонли қардошларимизга» шеъри узоқ йиллардан сўнг «ЎзАС» саҳифасида (1992 йил 9 октябр) ёш тадқиқотчи Рустамжон Тожибоевнинг сўзи билан қайта эълон қилинган эди. Тадқиқотчи шеърнинг «Чўлпон ижоди такомилини ўрганишда муҳим»лигини айтган ва шу билан бирга «шеър бадиий юксак эмаслигини таъкидлаб ўтган эди. Мен бу шеърни энди «Садои Туркистон»нинг ўз сарғайган, титилиб кетган, йиртилган, зўрланган саҳифасида ўқиб бутунлай бошқача таассурот олдим. Шеър кўзимга ўз муҳити – ўзи яралган муҳит ичида гуллаб кетгандай бўлди. Ахир ҳар нарсанинг қиммати муҳит ичидагина билинади. Мен энди ўз кўзим билан кўриб тургач, ёш тадқиқотчининг «бадиий юксак эмас» деган фикрига қўшилолмадим. Балки у шеърнинг очиқ қофияси бўлмагани учун шундай хулосага келгандир. Лекин шеърни ўқиб ёш Абдулҳамид шеърда атай қофиядан қочганлигини сезасиз. У «бизни халқ» деган фикрга ypғy беришни, уни ҳар томонлама кучайтиришни бадиий мақсад қилиб қўйган. Шеърий сатрларнинг охирида баъзан қофия бўлмаслиги ҳам мумкин ва шоир ўз ижодий мақсадига кўра сатрларда бирон лафзни такрор-такрор ўртага қўйиши маълум гап. Буни стилистик фигура сифатида «эпифора» деган номи ҳам бор. «Садои Туркистон»нинг айтишича, «ўн беш ёшар» Абдулҳамид ана шу бадиий усулдан ғоятда моҳирона фойдаланади. Ва ҳақиқатдан ҳам, шу илк чиққан шеъри биланоқ ўзининг ҳадемай буюк шоир бўлажагидан тўла башорат қилади. Буюк шоирлар ҳар қачон шундай буюк овоз кўтариб чиққанлар саҳнага. Бунда халқ ва шоир борасида сирли башоратлар бор.

      Бу ўринда «Садои Туркистон» Чўлпонни ва ҳатто унинг «Чўлпон» номини ҳам, талант ва сиймо сифатида кашф этгани, очгани, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт ичига олиб кирганлигини алоҳида миннатдорлик билан қайд этиб ўтмоқ лозим. «Садои Туркистон» қаерда ялт этган талант кўринса, уни дарҳол магнит каби ўзига тортар, саҳифаларини унга саховат билан очиб берарди. Чўлпоннинг илк йирик насрий асари «Доктор Муҳаммадёр» шу газетанинг аллақанча сонларида давомли тарзда босилиб чиққани ва ёш Абдулҳамид ҳам газетани суюб унга тинимсиз ёзиб тургани газета миллий талантларни тарбияловчи ижодий масканга ҳам айлана борганлигини кўрсатади. Ажаб эмаски, айнан шул газета


Скачать книгу