Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
қичқирди:

      – Отамнинг қабрини қай ерга ёшурдинг?!

(Фитрат)

      Азиз отам, қўлимдаги гулларнинг

      Мотам гули эканлигин билмайсан…

(Чўлпон)

      Садриддин Айний эса уни «Турон доҳийси» ва «олийшон устод» деб улуғлаган эди. Шундай улуғ номга Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг сафдош, замондоши Мунаввар Қори Абдурашидхонов ҳам сазовор бўлган эди. Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Айний, Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода, Сўфизода сингари улкан ижтимоий-маданий ҳаракат соҳибларини ҳам халқ ота ўрнида кўрар ва иззатларди.

      Биз ота ўрнида кўришни сал бошқачароқ тушунамиз. Ота ўрнида кўриш мумкин… Лекин бунинг учун биринчи ва асосий шарти ота ўрнида қаралаётган инсон аввало халқнинг, миллатнинг виждони бўлиши даркор.

      Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари, маслакдошлари, қолаверса, тақдирдошларини миллатнинг, халқнинг виждони деб тўла ва ҳар томонлама маъно бағишлаб айтиш мумкин.

      Беҳбудий миллатнинг виждони. Туркистоннинг иймони.

      Унинг ҳар бир ёзган сўзидан ва тарихда рақам суриб қолган ҳар бир ҳаракатидан, ҳар бир қилган ишидан, Ватанга, халққа, инсонга, ҳаётга, ўз халқининг тақдирига муносабатидан виждон, имон гуркираб, янграб туради. У икки асрнинг ҳам виждони эди.

      У виждон мужассами бўлганлиги учун ҳам ҳар ким ота деб аташга ҳақли.

      Мунаввар Қорининг ҳибс ва маҳкумликда ёзган даҳшатли хотираларини, алам-фарёд, буюк маърифат билан тўлган мақолалари, шеърларини ўқисангиз, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Саёҳат хотиралари» ва алангали оташ бўлиб ёнган мақолаларини ўқисангиз, миллат отаси, миллатнинг виждони мужассами нима эканлигини тўла англаб, билиб етасиз, албатта.

      Биз Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунаввар Қорини буюк муаллим ҳам деймиз. Саноқли буюк муаллимлар каби у миллат ҳаётида илк театрга асос солди, илк журналга асос солди, илк жамиятларга асос солди ва уларнинг фаолиятида фаол қатнашди. Алангали ижтимоий чиқишлари билан зулм остида эзилган халқ онгини уйғотиш, янги маданий турмуш асосларини қуришга интилди…

      Маҳмудхўжа Беҳбудий ёки Мунаввар Қорининг ўзлари қандай инсон эдилар? Уларнинг шахсиятларининг қирраларида қандай инсоний хусусиятлар устунлик қилади ёки етакчи? – деган саволларга биз ҳали ўзимиз ва замондошларимизни қаноатлантирадиган даража ва миқёсда жавоб беролмаймиз. Замондошларининг хотиралари жуда кам, саноқли ва уларда кўпроқ умумиятли муҳим гапларгина айтилган, холос.

      Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг шахсиятини, унинг инсон сифатида белгили хусусиятларини бизга мерос қолган асарларидан билса бўладими? Уларда бизнинг саволимизга жавоб бўладиган бундай маълумотлар топиладими?

      Бу жиҳатдан унинг 1914 йилда ёзган ва бобма-боб «Ойна» журналида босилиб чиққан «Саёҳат хотиралари» асари жуда катта ва ўлмас қимматга эгадир. Саёҳатномалар ёзувчиларнинг дунёга, дунё масалаларига муносабатларинигина эмас, шу муносабатлар орқали уларнинг ким ва қандай инсон эканликларини ҳам ёрқин намоён этади. Носир Хисрав, Бобур, Радишчев,


Скачать книгу