Илоҳийнома. Шайх Фаридуддин Аттор

Илоҳийнома - Шайх Фаридуддин Аттор


Скачать книгу
Ғарб одами бу сатрларни ўқимаган. Ундаги ҳар бир сўзнинг мағзини чақиб, Маърифат орқали Ҳақни билиш ва севишга ҳам уринмаган. Лекин Насимий меросининг ворислари-чи? Насимий шеъриятининг бошқа халқларга мансуб мухлис ва муҳиблари-чи?

      Мен гапни чўзиб ўтирмасдан, тасаввуфга ўзича умид билан қараган, жамиятидаги ахлоқий-маънавий қусур ва иллатларни Шарқ мутасаввуфлари илмий, адабий меросига таяниб ҳар қалай камайтиришга инонган ва шундай ишонч билан аллома бобомиз Азизиддин Насафий рисолаларидан бирини она тилига таржима қилган озарбайжон адибаси Офоқ Масъуднинг мана бу фикрларига диққатингизни қаратмоқчиман: «Бизнинг жамиятимиз ҳозирги пайтда жонли майитлардан иборатга ўхшайди. Одам билан учрашасан, қарайсанки, у одам эмас, руҳан қай томонга бўлмасин, қочиб яширинасан… Уй-жой, еб-ичиш, кийим-кечак инсоннинг роҳат-фароғатини таъминлаш учундир. Инсон эса бутун борлиғини худди шу нарсаларга қурбон қилаётир…»

      Адиба зоҳирий сўфийлик билан, ботиний сўфийлик айни бир ҳол ва тажриба эмаслигини, қуруқ зуҳду тақво, тариқат расм-русуми ҳеч вақт гўзаллик, нафосат, ишқ ва маърифат тарбияси билан тенглашолмаслигини тўғри таъкидлайди.

      Ҳол аҳлининг урғулашича, инсон табиатида тирикликка алоқадор бир қўполлик, тирикчилик, яъни турмуш ташвишлари билан боғлиқ чиркинлик ва тубанлик мавжуд. Мана шу нарса одамнинг гўзаллик ва нафосатни ҳис қилиш, гўзалликдан завқланишга ё тўсқинлик қилади ёки қаршилик кўрсатади. Агар инсон гўзалликни севиш ва мушоҳада айлаш салоҳиятига эга бўлмаса, унда эстетик туйғуни тарбиялашга уринишдан бир наф чиқмайди. Бундай ҳолатда ҳеч қанақа ташаббус санъат ва адабиётни англашга ҳам ёрдам кўрсатолмайди.

      Нафосат инсонни ҳамиша гўзаликка, сабр-қаноатга чорлайди. Дунёда энг раҳм-шафқатли, ҳиммати зўр, фавқулодда меҳрибон, руҳ ва кўнгилни яйратиб, яшнатувчи қудрат – бу, гўзаллик. Шунинг учун мутасаввуф санъаткорлар ҳаёт гўзаллиги билан, инсоннинг асл моҳиятини ёритишга илҳомлантирувчи илоҳий Гўзалликни ўзаро уйғунлаштиришган. Фаридуддин Аттор шу тоифадаги ижодкорларнинг сардори ва пиру муршидларидан эди.

      Мустақилликкача биз ўқиш ва билиш зарур бўлган диний, фалсафий, тасаввуфий кўп китобларни қўлга ҳам олмаганмиз. Табиийки, билим, малака, дид ва савия, дунёқараш ва тафаккур ҳам шунга яраша бўлган. Кўникиш ва унитиш оралиғидаги маънавий бузилиш ёки фикрий йўқотишларни бугун айтиб адо қилиш қийин. Аммо Мустақиллик мафкураси Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр сингари мутасаввуфлар ижодиётига ҳам кенг йўл очди. Навоийнинг Навоий бўлишига маълум бир таъсир кўрсатган форсий тасаввуф адабиёти дарғаларининг асарлари ҳам таржима этилди. Жалолиддин Румийнинг олти жилддан таркиб топган «Маснавий»сининг ўзбек тилидаги таржимаси китобхонлар қўлига етиб борганлиги, Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» достони ҳам назмда, ҳам насрда она тилимизда чоп этилгани назарда тутилса, тасаввуф адабиётини ўқиб-ўрганишда қандоқ имтиёз ва имкониятга эришилгани бир қадар ойдинлашади. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол «Мантиқ ут-тайр»дан


Скачать книгу