Афсун. Наргиз Асадова
баралла қўйиб йиғлашга тушарди, аммо йиғлаганимни биров эшитиб қолмадимикан, дегандек ўша заҳоти жим бўларди. Бўлмаса-чи, унинг йиғлаганини ўрмон эшитиб турарди. Томчи қандайдир бир хил оҳангда ва шикоятомуз шилдирарди. Балки қизалоқнинг овозини яна кимдир эшитиб қолгандир? Марися юришини тобора секинлаштира бошлади. Тағин адашиб қолмадимикан у? Нега адашади? Йўл энди оқ тасмадай узоққа ингичкалашиб борар, қоп-қора дарахтларнинг икки девори оралиғида чувалиб ётарди. Қизалоқни уйқу боса бошлади.
У йўлдан четга чиқди-да, бир дарахт тагига бориб ўтирди. Кўзлари юмилиб кетмоқда эди. Шунда бир мўъжиза рўй берди, гўё ойижониси қабрдан чиқиб, оппоқ текисликдан унга томон югуриб келаётганмиш. Бироқ атрофда зоғ учмасди. Қизалоқ кимнингдир албатта келишидан умидвор эди. Ким келади? Фаришта. Ахир, кекса Куликова уни «пиришта» асрайди, деб айтмаганмиди? Марися ҳатто унинг қанақалигини биларди. Уларнинг уйида қанотлари бор ва қўлида гул тутган фаришта чизилган бир суврат бўлгувчи эди. Ўша, албатта, келади. Томчилар кучлироқ чакиллаб тома бошлади. Бу, ҳойнаҳой, фаришта қанотлари билан шохларга тегиб кетганидан бўлса керак. Жим! Кимдир бу ёққа келяпти, ғовак қор қандай шитирлагани эшитиляпти, қадамлар эҳтиёткорлик билан, аммо бетоқат яқинлашиб келарди. Марися ишонч билан уйқули кўзларини очади.
Бу нима? Кулранг, қулоқлари диккайган, понасимон бош қизалоққа тикилиб турарди. Қўрқинчли, жирканч бир махлуқнинг боши…
РЕДЬЯРД КИПЛИНГ
(1865 – 1936)
БУЮК БРИТАНИЯ
Ёзувчи Редьярд Жозеф Киплинг 1965 йил 30 декабрда Бомбей шаҳрида туғилган. Унинг «Маҳкама қўшиқлари» шеърий тўплами, «Тоғ ҳикоялари» ва «Уч солдат» новеллалари, «Hyp сўнди», «Ким», «Казарма қўшиқлари», «Етти денгиз», «Беш миллат» шеърий тўпламлари ва романлари ўқувчиларга таниш.
Ёзувчининг, айниқса, болалар адабиётига қўшган ҳиссаси катта. Унинг «Довюрак денгиз сайёҳлари», «Шунчаки эртаклар», Маугли саргузаштларига бағишланган «Жунгли китоби», «Рикки-Тикки-Тави», «Маугли» китоблари жаҳонда кенг тарқалган. Адиб ана шундай жаҳоншумул асарлари сабаб 1907 йил Нобель мукофоти соҳиби бўлган. Ёзувчи 1936 йил Лондон шаҳрида вафот этган.
Рус тилидан Рустам ЖАББОРОВ таржимаси
ТОҒ ҚИЗИ
У тоғлик эр-хотин Соно ва Жаделарнинг қизи эди. Бир йили деҳқончиликда уларнинг омади келмади, Котгар4 яқинида Сатле водийсида экилган оз миқдордаги экинларни ҳам айиқлар пайҳон қилиб кетишди.
Тоғлик эр-хотинлар бундай талафотни ўз худоларининг марҳаматсизлигига йўйишдими, бошқа сабабданми ўша йили қишда улар масиҳийлик динини қабул қилишди ва қизларини Котгарга, насронийлар қишлоғига чўқинтиргани олиб боришди. Котгар роҳиби қизга насронийча Элизабет исмини берди. Қабиладагилар эса қизни Лисбет дея талаффуз этиб чақира бошладилар.
Кўп ўтмай, Котгар водийсига вабо тарқалди. Машъум ўлат Соно ва Жаделарни олиб кетди. Қизча эса руҳонийнинг қарамоғида
4
Котгар – Ҳиндистон шимолида, Химачал-Прадеш штатидаги қадимий шаҳар.