Тирилиш. Лев Толстой

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
чиқмай яшаб кўр-чи», – деб ўйларди. У, тирсакларини кериб, чиройли, оппоқ бармоқлари билан оқ оралай бошлаган қуюқ ва узун бакенбардини тик ёқасининг икки томонига тараётган, чертса икки бетидан қон томадиган, хушчақчақ ва очиқ кўнгил раисга қараб, ичида: «У ҳамма вақт мамнун ва хурсанд, мен бўлсам азоб ичидаман», деб қўйди.

      Шу пайт аллақандай бир делони кўтариб секретарь кириб келди.

      – Ғоятда сиздан миннатдорман, – деди раис ва папиросни ёндирди. – Қайси ишни олдин кўрамиз?

      – Менингча, заҳарлашни, – деди секретарь бепарводек кўриниб.

      – Яхши, заҳарлашни бўлса, заҳарлашни-да, – деди раис, бу ишни соат тўртгача тамомлаб, кейин кетиш мумкин деб ўйлаб. – Матвей Никитич ҳали келмадими?

      – Келгани йўқ.

      – Бреве-чи?

      – Шу ерда, – деб жавоб берди секретарь.

      – Кўриб қолсангиз айтинг, заҳарлашдан бошлаймиз денг.

      Бреве шу суд мажлисида қораловчилик қиладиган прокурор ёрдамчиси эди.

      Секретарь йўлакка чиққанда Бревени учратди. У мундирининг тугмаларини солмаган, портфелини қўлтиғига қистириб олган, кўкрагини кериб, пошнасини дўқиллатиб, бўйнини чўзиб, бўш қўлини кескин силкиб йўлакда шахдам юриб келмоқда эди.

      – Михаил Петрович сиздан тайёрмисиз деб сўрагин деган эдилар, – деди секретарь унга.

      – Албатта, доим тайёрман, – деди прокурор ёрдамчиси. – Қайси иш олдин кўрилар экан?

      – Заҳарлаш.

      – Жуда соз, – деди прокурор ёрдамчиси, аммо, аслида, буни жуда соз эмаслигини биларди, чунки тун бўйи ухламаган эди. Улар бир ўртоқларини кузатишиб, жуда кўп ичишган, соат иккигача қарта ўйнашган, кейин хотинлар ёнига, бундан олти ой муқаддам Маслова яшаган уйга боришган эди. Шунинг учун ҳам заҳарлаш ҳақидаги иш билан танишиб чиқишга қўли тегмаган, энди бир кўз югуртириб чиқмоқчи эди. Секретарь бўлса, унинг заҳарлаш ҳақидаги иш билан танишмаганлигини билатуриб, атайлаб раисга шу ишни олдин кўришни маслаҳат берган эди. Секретарь либерал, ҳатто кескин чоралар кўриш тарафдори бўлган киши эди. Бреве бўлса аксилҳаракатчи ва Россияда хизмат қилаётган барча немислар сингари православияга содиқ эди. Шу сабабдан секретарь уни ёмон кўрар ва унинг мансабига ҳасад қиларди.

      – Одам бичиш иши-чи? – деб сўради секретарь.

      – Ҳозир кўролмайман дедим-ку, – деди прокурор ёрдамчиси, – гувоҳлар бўлмаганидан кейин нима қиламиз, судга ҳам худди шундай дейман. Бошқа ҳеч иложи йўқ, вассалом!

      – Ахир, барибир…

      – Бўлмайди, – деди прокурор ёрдамчиси ва боягидек қўлларини силкитиб кабинетига кириб кетди.

      У скопецлар ҳақидаги ишни арзимаган ва кераксиз гувоҳнинг келмаганини баҳона қилиб, жўрттага орқага сурарди, чунки бу иш зиёли маслаҳатчилар иштирокида кўриладиган бўлганидан, скопецлар оқланиб кетиши мумкин эди.

      Раис билан гапни бир жойга қўйиб, ишни уезд шаҳри сессиясига ўтказишга қарор қилган эдилар, зеро, у ерда кўпчилик деҳқонлар бўлгани учун судланувчиларни қоралаш осонроқ бўлар эди.

      Йўлакда


Скачать книгу