Тирилиш. Лев Толстой

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
юмшоққина қўшиб қўйди у Маслованинг ўтирганини кўриб.

      Маслова шартта ўрнидан турди ва баланд кўкрагини кериб, хиёл ғилай қора кўзлари билан раиснинг башарасига тикка қараб, саволга жавоб қайтармай шайланиб турди.

      – Отингиз нима?

      – Любовь, – деди у шошиб.

      Нехлюдов эса бу орада рinse-nez тақиб, тергов қилинаётган судланувчиларни кўздан кечириб ўтирар эди. «Наҳотки ўша бўлса, – деб ўйларди у судланувчидан кўз узмасдан, – нега бўлмаса оти Любовь?» – деб ўйлади князь унинг жавобини эшитиб.

      Раис сўроғини давом эттирмоқчи эди-ю, лекин кўзойнак таққан суд аъзоси жаҳл билан алланарса деб шивирлаб, уни тўхтатди. Раис хўп дегандек, бошини қимирлатди-да, яна судланувчига мурожат қилди.

      – Нега Любовь дейсиз? – деди у. – Бу ерда бошқача ёзилган-ку.

      Судланувчи жавоб бермади.

      – Сиздан сўраяпман, ҳақиқий исмингиз нима?

      – Чўқинтирганда нима исм қўйганлар? – деб сўради сержаҳл аъзо.

      – Илгари Катерина эди.

      «Наҳотки ўша бўлса», дерди ҳамон Нехлюдов ўзига ўзи. Аммо, бу судланувчининг ҳеч шубҳасиз ўша қиз экани, бир вақтлар ўзи ошиқ бўлиб юрган, ҳа, ошиқ бўлган, кейин эса, телбалик қилиб, номусига тегиб, ташлаб кетган оқсоч қиз эканини ҳеч шубҳасиз билар эди.

      Нехлюдов бу қизни кейин сира эсга олмаган эди, чунки бу хотиралар унга жуда азоб берар ва унинг айбини фош қиларди, ўзининг виждонли, инсофлилиги билан фахрланиб юрган Нехлюдовнинг бу хотинга нисбатан инсоф у ёқда турсин, қабиҳ муносабатда бўлганини кўрсатарди.

      Ҳа, бу ўша қиз эди. Ҳозир Нехлюдов унинг чеҳрасида ҳар бир кишининг юзини бошқаларникидан ажратувчи, ёлғиз унинг ўзига хос бўлган сирли хислатни аниқ кўрди. Юзининг семизлиги ва оппоқлигига қарамай, бу чеҳрада, лабларда, хиёл қийғоч боққан кўзларда ва, энг муҳими, унинг кулиб қарашида, фақат юзидагина эмас, балки бутун вужудидан барқ уриб турган муҳайёлик ифодасида дилкашлик, ўзига хос хислат кўриниб турарди.

      – Шундай демайсизми, ахир, – деди раис яна боягидай юмшоққина қилиб. – Отангизнинг исми нима?

      – Никоҳланмаган ота-онадан туғилганман, – деди Маслова.

      – Чўқинтирган отангизнинг номи бордир ахир?

      – Михаил қизи.

      «Нима гуноҳ қилган бўлиши мумкин?» – деб ўйларди Нехлюдов хўрсиниб қўйиб.

      – Фамилиянгиз нима? – деб давом этди раис.

      – Онамнинг фамилияси билан атаб, Маслова дейишарди.

      – Қайси табақага мансубсиз?

      – Мешчанка.

      – Православмисиз?

      – Ҳа, православ динидаман.

      – Касбингиз? Нима билан шуғулланардингиз?

      Маслова индамади.

      – Нима билан шуғулланардингиз? – деб такрорлади раис.

      – Ишратхонада эдим, – деди у.

      – Қанақа ишратхонада? – деб қатъий сўради кўзойнак таққан суд аъзоси.

      – Қанақалигини ўзингиз биласиз-ку, – деди Маслова, кейин жилмайиб, шу заҳоти бир аланглаб олди-да, яна раисга тикилди.

      Шу пайт айтган сўзларининг маъносидан, шу жилмайишидан, залга аланглаб тез қараб олишидан юзида қандайдир ғалати, ҳам даҳшатли,


Скачать книгу