Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
шоша-пиша ишонтирмоқчи бўлди бизни.
– Бунга ишониш қийин, – деди биринчи қиз. – Ахир у уруш пайтида Америка армияси сафида хизмат қилган-ку. – Биз яна қизнинг фикрига қўшилдик. У бўлса ўзи тўқиган гапида давом этарди:
– Мени ҳеч ким кўрмаётганлигига ишончи комил бўлганда унинг афт-ангори қандай тусга киришига бир эътибор беринг-а. Шубҳаланмасангиз ҳам бўлади. У қотил.
Қиз кўзларини юмиб, жунжикди. Люсил ҳам жунжика бошлади. Барчамиз ён-атрофга қараб, Гэтсбини қидира бошладик. Гэтсбида ҳақиқатан ҳам бир сир яширин.
Барча йиғилганлар бунда бир сир борлиги ҳақида шивирлаша бошлади.
Ниҳоят, биринчи овқат тортилди. Иккинчи овқат ярим тундан сўнг берилиши мўлжалланган эди. Жордан боғнинг бошқа томонидаги столда ўтирган ўз шериклари қаторига мени ҳам таклиф этди. Стол атрофида икки жуфт эр-хотин ва Жордан билан бир йигит ўтиришарди. Улар бошқалар билан сайр этиш ўрнига, алоҳида гуруҳ бўлиб олиб, қимир этмай ўтирардилар. Улар маҳаллий жамиятнинг нуфузли кишиларидан эканлигини кўз-кўз қилганча ҳеч кимга қўшилмай кибор билан алоҳида ўтирар эдилар. Ўтирганларнинг барчаси асли Ист-Эгглик эдилар, улар УэстЭгглиларга илтифот кўрсатиб келгандилар. Шунинг учун ҳам уларга қўшилмай ўтирардилар.
– Бу жойдан кетсак, нима дейсиз? – деди менга Жордан. – Мулозаматлардан чарчадим.
Иккимиз ҳам столдан турдик.
– Уй эгасини қидириб топмоқчиман, – тушунтирдим ўтирганларга. – У билан кўришмаганимдан ўзимни ноқулай ҳис этаяпман.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.