Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд


Скачать книгу
ётар, энгагига нимадир боғланган эди. У мени кўрмаганга солди. Мен уларнинг оромини бузганимдан кечирим сўрадим.

      Иккинчи аёл Дэзи эди. У ўрнидан қузғалди-да, истиқболимга юриб кела бошлади. У жарангдор ва мафтункор овозда гапириб, кулиб келарди. Мен ҳам юзимда табассум, унга пешвоз чиқдим. Хурсандлигимдан турган жойимда қотиб қолган эдим.

      Дэзи, худди кулгили сўз айтгандек, яна хандон отиб кулиб юборди. Қачондан бери мени кўришга муштоқдек, қўлимни қаттиқ сиқиб кўришди ва мафтункор кўзларини менга тикди. Дэзи каравотда узала тушиб ётган нотаниш аёлни Бейкер деб таништирди.

      Бейкер хоним беихтиёр нималарнидир шивирлаб, бошини аста тебратиб қўйди, энгаги остидаги нарсанинг тушиб кетишидан қўрқиб, бошини оҳиста орқага ташлади. Ўзимни ноқулай ҳис этдим. Яна кечирим сўрадим.

      Қариндошим Дэзи ингичка овозда ҳаяжонланиб мени саволларга кўмиб ташлади. Унинг гаплари гўё ёқимли мусиқадек эшитиларди. Дэзи жуда гўзал эди, лекин чеҳрасига қандайдир ғам соя ташлаб турганлиги аниқ сезилиб турарди, кўзлари чақнар, ғунчадек лаблари кишига жон бағишларди. Унга қанча йигитлар ошиқ бўлмаган дейсиз, қўнғироқдек майин овози барчани мафтун этиб, “менга қулоқ беринглар”, деган оҳангда жарангларди.

      Мен Дэзига Нью-Йоркдан қайтишимда Чикагода бир кеча қолганимни, унга кунлаб дўстлар салом айтиб юборишганини айтдим.

      – Демак, менсиз у ерда зерикишаётган экан-да? – деди Дэзи қувончи ичига сиғмай.

      Ҳа, бутун шаҳар мотамда. Барча машиналарнинг чап ғилдираклари қорага бўялган, мотамсаро.

      Танобий хона, даҳлиздан йиғи ва “оҳ-воҳ” овозлари эшитилмоқда, кечалари – дедим ҳазиллашиб.

      – Шундай дегин, қандай яхши! Том, ортимизга қайтамизми? Эртагаёқ! – ва шу заҳотиёқ шоша-пиша қўшиб қўйди:

      – Бизнинг кичкинтойимизни кўришса нима дейишаркан-а!

      – Кичкинтойингизни жуда кўргим келяпти.

      – Кечирасан, у ҳозир ухлаяпти. Энди уч ёшга тўлди. Сен ҳали кичкинтойимизни кўрмагансан-а?

      – Йўқ, кўрмаганман.

      – Уни кўрсанг борми… Қизимиз…

      Том Бьюкенен хонанинг у бошидан-бу бошига юраркан, тўхтаб қўлини елкамга қўйиб:

      – Ник, қандай ишлар билан бандсан? – деб сўради.

      – Кредит муомалалари билан шуғулланяпман.

      – Кимда?

      Мен исми-шарифини айтдим.

      – Ундай одамнинг номини эшитмаган эканман, – ўзини мағрур тутиб деди Том.

      Негадир аччиғим чиқди.

      – Эшитасан, – дедим гапни қисқа қилиб.

      – Шарқни қўлга киритганингда, албатта, бу номни эслайсан.

      – Ҳа-я, бу томондан кўнглинг тўқ бўлсин, – деди Том Дэзига қараб қўяркан, сўнг дарҳол кўзини менга тикди-ю, жавобни шартта айтди-қўйди:

      Мен жаннатдай бу жойларни ташлаб кетадиган аҳмоқ эмасман. Шу ондаёқ мисс Бейкер: – Ҳа, шунақа! – деди. Кутилмаган бу товушдан чўчиб тушдим. Бу – шу пайтгача унинг айтган биринчи сўзи эди. Менинг юқоридаги сўзим унга шундай таъсир қилган эдики, кутилмаганда бир-икки одим ташларкан:

      – Мана,


Скачать книгу