Танланган асарлар. Носир Фозилов

Танланган асарлар - Носир Фозилов


Скачать книгу
Белариқ томонга ҳайдашга тушди. Сергей оёқ-қўли чаққонгина бола эмасми, у ёқдан-бу ёққа сигирларни ҳайдай бошлади.

      – Со-оп! Ну, соп!

      – Ҳей, «соп»га бало борми? «Ҳайт» дегин, «чув» дегин… – деди Тўра унга кулиб.

      Сергей унга ағрайиб бироз қараб турди-да:

      – Ну ладно, – деб сиғирларни қистай бошлади, – Со-оп! Ну…

      – Секинроқ!..

      …Шаҳардан Қарқаралига келадиган катта арава йўлига яқинлашганда сигирларни ўз ҳолига қўйишди. Ҳарорат ўз кучини кўрсата бошлаган, иккаласи ҳам терлаб-пишиб кетган эди. Бу йўл ариққа анча яқин, мабодо сўна дориб қолса, тезда сувотга қараб ҳайдашади-ю, ариқ бўйидаги толлар тагида соялатишади. Ҳозирча бироз ўтлагани маъқул.

      Тўра жадал юриб поданинг олд томонига ўтди. Сигирлар тўхтаб ўтлай бошлади. Атроф жимжит. Сергей билан гаплашай деса тилини яхши билмайди. Иссиқ авжига ола бошлаган, ҳалигина ўзлари келган томонда кумуш сароб каттакон денгиз мисол чайқалиб ўзига имлагандай бўлар эди. Йўл чеккасидаги янтоқлар худди занг босган симдай қовжираб ётар, чигирткалар орқа оёқларини силтаб сакрашар, саратоннинг тафтига бардош бера олмай, чириллашар эди. Бир сўфитўрғай осмонга чиқиб олиб, бир жойда қанот қоқар, бетўхтов вижирлаб сайрар эди. Ундан нарироқда қора калхат ўз санъатини намойиш қилаётгандай, қанот силкимай бир текис сузиб юрибди. Буларнинг ҳамма-ҳаммаси Тўранинг назарида, хаёлида, кўз ўнгида. У таёғига суяниб турар, яна ўша шоирона кайфият уни чулғаб олган эди. Нимага эканини ўзи ҳам билмасди; негадир йиғлагиси келар, оҳ, деса ичидан олов чиқиб кетадигандай бир аҳволда эди назарида. Бир маҳал куйлагиси, шеър айтгиси келиб қолди. Ўзича шеър ҳам тўқиди:

      Осмондаги бўзтўрғай,

      Бўзламасанг на бўлғай…

      Тўқиди-ю, ўзига ёқмади. Хаёлида бу қўшиқни қаердадир эшитгандай бўлди. Худди бировдан қолган ошни ичгандай, ўзидан ўзи нафратланиб кетди. Ўзининг ёлғизлигидан, кўнглининг вайронлигидан хўрлиги келди. Бунинг устига дадажонини соғингани қўшилди… Ичидан хўрсиниқ келди, кўзлари намланди… Яна Камоланинг қиёфаси кўз ўнгида гавдаланди…

      Бир маҳал кимларнингдир гангир-гунгур гапидан, кулгисидан ўзига келди. Бундай қараса, Камолаларнинг ола сигирини қучиб, унинг бўйнини қашиб турибди. Худди айб иш қилиб қўйгандай қизариб кетди. Секин бошини кўтариб йўл четида тўхтаб турган бричка аравани, унда ўтирган беш-олти кишини, кимларнингдир кулишиб аравадан тушиб келаётганини кўрди.

      Аравадагилар ҳарбийга чақирилганлар эди. Подани кўриб тўхташибди. Ғиёс ака аравадан сакраб тушиб, Сергейнинг олдига аста кела бошлади. Орқадан Бойғози қичқирди:

      – Мужиганский оға, бир ўрисшалаб жиберинг ўғон.

      Аравада қаттиқ кулги кўтарилди. У:

      – Ҳазилинг бор бўлсин, – деди-да, Сергейдан сўради. – Тўра қани?

      – Во-он…

      Ғиёс аканинг кетидан Розиқ, Бойғози чўлоқ, Абдусамат тракторчилар ҳам келишар эди. Тўра ҳам буларга қараб юрди. Ғиёс акани кўриши билан боядан бери ўзи тўлиб турган эмасми, унинг кўксига бошини қўйиб товушини чиқармай


Скачать книгу