Стив Жобс. Уолтер Айзексон
чиққанини ва аёлга сутга сув қўшганини айтиб ўшқирганини ёдга олди.
Жобс сахий ҳам бўла оларди. Тибет чегарасига яқин жойдаги Маналида Коттке йўл чеклари солинган қопкўрпасини ўғирлатиб қўяди. “Стив мени овқатлантирди ва Деҳлигача автобусга чипта олиб берди”, – хотирлайди Коттке. Яна Жобс дўстига юз доллар берди – бор пули шу эди.
Кузда уйга қайтаётиб, Стив Лондонда Ҳиндистонда танишган аёлникида тўхтади. У ердан Оклендгача арзон чартер рейси бор эди. Ота-онасига Стив кам ёзарди, почтани эса American Express офиси олдидан ўтсагина оларди, шу сабабли Стив аэропортдан Пол ва Кларага қўнғироқ қилиб, мени кутиб олинглар деб айтганида, ота-онаси жуда ҳайрон бўлди. Улар шу заҳоти Лос-Альтосдан Оклендга отланишди. “Мен сочимни бутунлай олдириб ташлагандим, ҳиндча кийимда эдим, баданим офтобда куйиб, қизил-жигарранг тус олганди, – деб эслайди Жобс. – Аэропортда ўтирган эдим, ота-онам келди. Мени танимай ўтиб кетишди, тағин беш марта. Ниҳоят, онам ёнимга келиб сўради: “Стив, бу сенмисан?” Мен эса – “Салом!” – деб жавоб бердим”. Ота-онаси ўғлини Лос-Альтосга олиб кетди. У ерда у ўзини излашда давом этди. Боз устига, Стив ҳар хил усуллар билан ўзини тарбияларди. Тонгда ва кечаси медитация ўтказарди ва дзенни ўрганарди, оралиқ вақтда эса Стэнфордда физика ва муҳандислик иши бўйича маъруза эшитарди.
Изланиш
Жобснинг Шарқ фалсафаси, индуизм ва дзен-буддизмга қизиқиши, фикрни равшанлаштириш бобидаги изланишлари 19 яшар ўсмирнинг ўткинчи ишқибозлиги эмасди. Стив Шарқ диний таълимотларининг кўпчилик асосий қоидаларига, масалан, пражняга, яъни юксак донишмандликка ва илоҳий интуицияга интилишга бутун умр риоя қилишга ҳаракат қилди. Унга диққатни жамлаш орқали эришиш мумкин. Йиллар ўтиб, Пало-Альтодаги боғида ўтирар экан, Жобс Ҳиндистонга қилган саёҳатининг ҳаётига кўрсатган таъсири ҳақида шундай деди:
Америкага қайтгач, мен Америкада Ҳиндистонга келганимдан кўра кўпроқ маданий шокни бошимдан ўтказдим. Ҳиндистоннинг олис чеккасидаги одамлар Ғарб одамига хос фикрламайди: улар интуицияга ишонади ва уларнинг интуицияси бошқа мамлакатлар аҳолиси интуициясидан нозикроқ. Мен интуиция оламни билишнинг энг кучли усули ва у ақл-идрокдан самаралироқ деб ҳисоблайман. Интуиция менинг ишимга катта таъсир кўрсатди.
Ғарбликларнинг ҳис-туйғуга берилмаслиги инсоннинг туғма эмас, балки тер тўкиб орттирилган хусусияти ва цивилизациянинг буюк ютуғидир. Ҳиндистонлик деҳқонга эса буни ҳеч ким ўргатмаган. Лекин улар бошқа нарсани билишади ва бу муайян вазиятларда қадрлироқдир; бироқ, табиийки, барча вазиятларда эмас. Интуиция ва эмпириканинг кучи мана шунда.
Ҳиндистон қишлоқларида етти ой яшаб, Америкага қайтгач, мен Ғарб одамининг оқил фикрлаш қобилияти билан бирга тентаклигини ҳам англаб етдим. Агар бир жойга ўтириб фикр жамланса, бизнинг ақл-идрокимиз нақадар ҳаяжонни бошидан ўтказаётганини сезиш мумкин. Агар уни тинчлантирмоқчи бўлсак, вазият яна ҳам ёмонлашади. Бироқ вақт ўтиши билан