Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Стив Жобс - Уолтер Айзексон


Скачать книгу
бўлса ҳам кейин Возняк ўтган гапни ковлаш яхши эмас деб айтди. Жобс одамлардан ўз манфаати йўлида фойдаланадиган мураккаб инсон эканини айтди. Унинг бундай жиҳатлари унга муваффақият қозонишида ёрдам берди. Возняк ҳеч қачон бундай йўл тутмаган бўлардим деди, лекин Apple’ни бир ўзи ярата олмаслигини ҳам тан олди. “Низони тинч йўл билан босди-босди қилишни маъқул кўраман. Бу воқеа ҳақида Стив билан судлашмоқчи эмасман”.

      Atari’даги иш тажрибаси Жобсга бизнес ва дизайнга бўлган ўз ёндашувини ишлаб чиқишда ёрдам берди. Atari ўйинларининг оддийлиги ва қулайлиги (“танга киритинг, клингонларга чап беринг”) унинг дидига мос келарди. “Жобс бу оддийликни ўзлаштирди ва Apple маҳсулотларига сингдирди”, – дейди Стивнинг ҳамкасби Рон Уэйн. Бушнеллдан Жобс ўз айтганида туриб олиш қобилиятини ҳам ўзлаштирди. “Нолан рад жавобини умуман қабул қилмасди ва Стив буни ўзининг иш принципига айлантирди. Тўғри, Бушнелл Жобсдан фарқли равишда ҳеч кимни ҳеч қачон ҳақоратламаган. Лекин қисташи мумкин эди. Бундай муносабат ғашимни келтирарди, лекин нима бўлса ҳам бундай ёндашув иш берарди. Бу жиҳатдан Нолан Жобс учун ўрнак бўлиб хизмат қилди”, – деб эслайди Элкорн.

      Бушнелл бунга қўшилади. “Бизнесменнинг истеъдодини яшира олмайсан ва мен буни Стивда пайқаганман, – деди у. – Уни нафақат чизмалар, балки тадбиркорлик масалалари ҳам қизиқтирарди. Унга тушунтирдим: агар қўлимдан ҳамма нарса келади деб ҳисобласанг, мақсадингга эришасан. Ўзингни вазиятни назорат қилаётгандек тут ва одамлар бунга ишонади”.

      5-боб. Apple I. Ён, созлан, парвоз қил

      Оромбахш ва меҳрибон автоматлар

      60-йилларнинг иккинчи ярмида Сан-Франциско ва Силикон водийсида турли маданий оқимлар параллель равишда ривожланди. Ҳарбий саноат учун ишлаган компанияларнинг ўсиши билан техника инқилоби бошланди. Тез орада радиоэлектрон қурилмалар ишлаб чиқарадиган фирмалар, шунингдек микросхема ва видеоўйинлар ишлаб чиқувчилар ҳамда компьютер компаниялари ҳам уларнинг ортидан юксала бошлади. Хакерларнинг субмаданияти гуллаб-яшнади. Бу тармоқ ходимлари ва телефон фирибгарлари, киберпанклар, оддий ҳаваскорлар ва шунчаки, гиклар, шу жумладан, HP иерархиясига кирмайдиган муҳандислар ва компаниянинг ҳеч бир бўлимида ишламайдиган уларнинг болалари фаолияти билан изоҳланарди. ЛСД таъсирини ўрганиш билан машғул бўлган квазиолимлар гуруҳи бор эди; Пало-Альтодаги Аугментация тадқиқот марказида (Augmentation Research Center) ишлаган ва кейинчалик компьютер сичқончаси ва график фойдаланувчилар интерфейсларини ишлаб чиққан Даг Энгельбарт ҳамда мусиқий нур таратадиган шоулари билан гиёҳванд моддаларни машҳур қилиб юборган ва кейинчалик Grateful Dead номи билан донг таратган Кен Кизи ҳам улар орасида бор эди. Сан-Франциско ва унинг теварагидаги битниклар авлодига мансуб хиппилар ҳаракати кучайди. Мавжуд тартибга қўшилмаган турли сиёсий арбоблар Бёрклида пайдо бўлган Сўз эркинлиги учун ҳаракат негизида шаклланди. Бундан ташқари, фикрни равшанлаштириш борасида изланишлар


Скачать книгу