АСАРЛАР (III жилд). Сирожиддин Саййид

АСАРЛАР (III жилд) - Сирожиддин Саййид

Скачать книгу
томон

Олиб учмоққа шай уни шу замон.

Бу ном – то жаҳон бор, сарбаланд бўлгай,

Ҳали уч юз йиллик салтанат бўлгай.

Қадду басти расо, ақли расо-да,

Ўн икки ёшли бир Темурийзода.

Умр тулпор эса – ёллардир йиллар,

Бундан сўнг кечгайдир ёлларда йиллар.

Азал ҳукмдори не қилмиш – ҳақдир,

Тожу тахт тайёрлаб турмишдир тақдир.

Белда – кўркам қилич, ўзи – озода,

Ўн икки ёшли бир Темурийзода.

“БАҲОР АЙЁМИДУР”

(Мухаммас)«Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг…»

Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,

Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур.

Булут эрмас, кўк узра тарқаган кўнгил гумонидур,

Гумон қилмак бу дамда бегумон дилнинг зиёнидур,

Кўкарган хор ила хаслар тирикликнинг нишонидур,

Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур,

Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.

Нигорнинг чеҳраси гоҳ ишқ нақлидин эрур гулгун,

Гаҳи ҳусну латофат, гоҳи ақлидин эрур гулгун,

Букун боғим менинг ёр қадди нахлидин эрур гулгун,

Гаҳе саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,

Гаҳе саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.

Яна кўнгил қатидин кетди бир-бир занг гуллардин,

На хушдур етса кўксингга муаттар чанг гуллардин,

Яна ўксук жаҳонингда талошу жанг гуллардин.

Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранг гуллардин,

Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.

Кўйингда ончалар даҳр ичра қилмишдир бу дил зори,

Ки яхлит лоларанг ўлмиш харобот бирла кулзори,

Аламлар тарқалиб буткул, туганмиш ранжу озори,

Юзинг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,

Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

Руҳимга иштиёқ солған зумуррад майсаси қирнинг,

Гўзал тушдир бу айёмлар, баёнин қилма таъбирнинг,

Букун етмоқдаман зимнига аста-аста бир сирнинг,

Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,

Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур17.

“ҲО, ДАРВЕШ”

“Хўжанд била Конибодом орасида бир дашт тушубтур, Ҳодарвешға мавсумдур18. Ҳамиша бу даштта ел бордур. Марғинонгаким шарқидур, ҳамиша мундин ел борур. Хўжандғаким ғарбидур, дойим мундин ел келур: тунд19 еллари бор. Дерларким, бир неча дарвеш бу бодияда20 тунд елга йўлуқуб, бир-бирини тополмай, “Ҳо, дарвеш”, “Ҳо, дарвеш” де-де ҳалок бўлубтурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар”.

(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)* * *

Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш,

Умр бир бўйро, дарвеш.

У ҳам тўзғиб кетгайдир,

Қолар бир саҳро, дарвеш.

Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.

Бор-йўғинг бир мезондир21,

Тўрт томонинг тўзондир.

Соч-соқолинг хас бўлса,

Жисму жонинг хазондир,

Ҳо,

Скачать книгу

17

Бу сатр эски нашрларда “Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, анда жонидур” тарзида берилган.

18

Мавсум (араб.) – аталиш, номланиш.

19

Тунд (форс.) – қаттиқ, совуқ, кучли.

20

Бодия (араб.) – чўл, дашт, саҳро.

21

Мезон, мизон (араб.) – ўлчов, тарози. Бу ўринда ўлчовли умр маъносида.