АСАРЛАР (III жилд). Сирожиддин Саййид
ўғлонидур.
Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,
Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.
Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,
Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.
Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,
Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.
Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –
Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.
Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,
Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.
Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,
Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.40
Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.
ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ
“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.
Азалдан одам авлоди
жаҳонга бевафо келгай,
Бу оламда жафо қилганга
албатта жафо келгай.
Қай ул зотким жаҳонда
яхшилиғдин боғ-роғ этгай,
Башар фарзандидир, яъники
хуш келгай, сафо келгай.
Бу дунёнинг саройида
агар шоҳу гадодирсан,
Неча шоҳу гадо кетса,
неча шоҳу гадо келгай.
Қаён кетди, фикр қилғил,
у юрган лак-лак инсонлар?
Қаёнким бир қадам қўйсанг,
у ердан бир видо келгай.
Бу олам кўҳна масжиддир,
унинг гунбазлари – осмон,
Бу гунбаздан азалдан то
абад “лақ-лақ” садо келгай.
САМАРҚАНД ЁДИ
“Самарқанд шаҳри ажаб ораста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусияти борким, ўзга кам шаҳрда андоқ бўлғай. … Хўб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда яхши қоғаз Самарқанддин чиқар. Жувози қоғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар. Самарқанднинг яна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа элтарлар”.
Эй Самарқанд, чиқмагай ёддан сира қўрғонларинг,
Кўзларим ўнгидан асло кетмагайдир нонларинг.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.