Қазои Қадар. Аббос Саид
мансаб поғоналарига кўтарилишига, айримларининг эса ҳокимият бошқарувигача етиб боришларига сабабчи бўлган, бошқа фаросатларни эса илм остонасидан илм осмонга олиб чиқишга ваъда бериб, ана шу ахду паймонига маълум маънода вафо қилиб, ҳарҳолда осмону фалакка олиб чиқолмаса-да, “қуйироқ поғонага жойлаштиришга” эришган, бошқа бир фаросатларни эса адабиёт майдонига олиб кириб, шу майдоннинг маликасига айлантиришга қуюқ ваъда берса-да, ўша маликага айланмоқ ишқида ёнганлари куйиб кулга айланиб, у тузумда у ҳақда, унинг ўзларига кўрсатган ғамхўрликлари ҳақида битта-яримта мадҳиялар, битта-яримта хотиралар ёзишдан нарига ўтмаганларини, ё бўлмаса ҳали-ҳануз тутуриқсиз шиғирларини турли ерларда тўплам ҳолида бостирмоққа уриниб юрганларини, қолган битта-яримта у эккан “бузуқ уруқлар” эса, “аллома устозлари” аллақачон бу ёруғ дунёни тарк этиб кетган эса-да, ўзлари тақир тиканаклар-у чирмовиқларга ва сассиқ алафларга айланиб қанчалаб гулираъноларга, нилуфарлару гулсафсарларга, намозшом гулларга озор беришда давом этиб келаётгандилар. Шариф Юнусовга ўхшаган шогирди, гумаштаси эса янги шароитга буқаламундек мослашиб ҳали ҳам ўзини дунёнинг устуни санар, аммо қилиб юрган баъзи бир номаъқул, хуфия ишларидан инсон боласи ҳазар қилар; мана бу Фаросатга ўхшаганлари ҳам палидликда, фосиқликда ундан ўтиб тушар , у ҳам ана ўша шўро даврида устози қилиб юрган ғаламисликларни давом эттириб, ўша устози ёмон кўргани қўшнисига, ўзлари ҳамиша “калшоир” деб камситганлари, устидан кулганлари Анвар Шокир ва унинг оиласига бўлган адоватлари, ҳусуматлари туфайли уларни тинч, хотиржам яшашга қўйишмасди. Ана шулар ҳақида ўйлар экан, шу дамда унинг юраги яна нохуш уриб, тағин-да дилини ғам-ғусса чулғаб олди. “Булар бир балони бошламасалар гўрга эди-да! Бу енгил оёқ опа-сингилнинг қўлидан ҳар иш келади! Истаган бемазагарчиликдан қайтмайди!”, деган ўй кўнглидан кечар экан, тағин бир марта Фаросатнинг эркакларни кўрганида, айниқса у билан кўз уриштирган ёки ўзини бозорга солиб солланиб юришига ишқибоз бўлиб қош қоқиб гап отган суюқи эркакни, яна ўша эркак ўқимишли, илмий даражали, битта-яримта ўқув даргоҳида ишласа, башарти ўша ернинг сўзи ўтадиган кишиларидан эканлигини билиб қолгудай бўлса, ҳали ҳам эски дорилфунунда ишлаган даврларини қўмсаб, тағин ўшандай даргоҳларга қайтишни истаб қолар, иложи борича ҳалиги одам билан алоқасини бузмай, иложи борича унинг этагидан тутишга уринар; бошқа бир шу атрофлик кўриб юргани мансабдор кас билан танишиб, суҳбатлашиб қолгудай бўлса, ўзини удли-шудли, илмли тутиб турли масалаларда, ишларда ёрдам сўрашдан уялмас, шу баҳонада ўша одам унга керак бўлишини ҳисобга олиб, ана шу нарсани режалаштириб ишончига кирар, ўзи ҳам ундайларнинг хизматларига тайёрлигини билдириш мазмунида эри Тиркаш тирсакни ҳам орага қўшиб, баъзи пайтларда ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслик мақсадида атайлаб эрини ҳам таништириб қўйиб: “Нима ишлар бўлса айтаверинг, акангиз бу юмушларни дўндиради ‒ қурилишми,