Қазои Қадар. Аббос Саид

Қазои Қадар - Аббос Саид


Скачать книгу
ҳам берган, шунинг баробарида ўғли Сарсонни уйлантираётганида, кейинчалик эса хотини қизчасини олиб кетиб қолганида, қайнонаси ўзи совға қилгани автоуловни ундан тортиб олиб сотиб юборганида, ўрнига анави аскиягузарлик қассобнинг “Жигули”сини харид қилиб олиб беришда моддий ёрдам ҳам берган, бундан эса ҳеч қандай эваз талаб қилмаган, фақат Фаросат у билан таништириб қўйгани ва унда-бунда уйига меҳмонга таклиф қилиб турганлари дугонаси билан бирга йўлакдан пастга тушиб кетаётганларида икки-уч бор қўшниси Осиё рўпараларидан чиқиб қолгани, табиийки у эркакнинг илгарилари синглиси Таманноз билан уникига келиб юрганини, у Тиркаш тирсакнинг божаси эканлигини билгани ҳолда, кейинчалик синглиси билан келишолмай ажрашиб кетганини Фаросат пастки қаватидаги қўшнисиникига тушиб муносабатларини яхшилашга уриниб юрганида айтиб берган, Осиё эса унга жавобан ҳеч нарса демаган эди-ю, бироқ энди собиқ куёвининг бошқа жувон билан уникига бир эмас, бир неча бор келганига, серқатнов бўлиб қолганига таажжубланиб лаб тишлаб ўйланганини, ўша дамда не хаёлларга борганини ўзича чамалаб, башарти Осиё ўша кўрганларини эрига айтган, “гуллаган” бўлса, эри ҳозир ана шуларни ҳам бетига солишидан чўчиб кетиб шу йўлни тутган, бошқа томондан эса, барча айбларни қўшнисининг хотинига ағдариш баҳонасида ёшликдаги қилмишларини ҳам хаспўшлашга, гўё буларни ўша кезлари у ишлаган дорилфунунда ўқиган Осиё хасад-хусуматдан, уни кўролмай эрига айтиб берган; шунинг учун ҳам Анвар Шокир баланддан келиб, хотинининг иғвосига учиб унга туҳмат ёғдираётгандек қилиб кўрсатишга уринган, хуллас, бир ўқ билан бир неча қуённи уришни кўзлаганди.

      Анвар Шокир дорилфунунда ишламаган, у ерда фақат кечки бўлимда ўқиб, кундузи таҳририятларда фаолият юритгани учун Фаросат ва Маркс Темирович ўртасидаги ўзи мақолани ўқиттиргани олиб борганидаги ўша номаъқул ҳодисанинг гувоҳи бўлган, лекин Марди Ибодович ва унинг ишқий саргузаштлари, алал-оқибат биринчиси ойимчадан қочиб қутулиш мақсадида ўзи туғилиб ўсган музофотга кетиб қолганию икинчисининг Тиркашмирзага рўпара қилиниши ‒ “унга узатилиб юборилиши” билан якун топганини, кейинчалик туппа-тузук одамларнинг фарзанди бўлган, унинг қайнотаси Тўлқин Турсунзоданинг яқин таниши эканини, ўша илм даргоҳининг тарих куллиётида катта нуфузга эга бўлган, кейинчалик дорилфунунга раҳбарлик курсиси талаш бўлган йиллари Маркс Темировичнинг асосий рақибларидан бирига айланган, аслида эса ўша даврнинг илғор фикрли олимларидан саналган, ўғлининг номақбул ишидан, мана шу бемаъни аёлга йўлиққанидан, тўғрироғи, ана шунга рўпара қилинганидан, яъни ундан устозининг қасдини олиш мақсадида Марди Ибодович томонидан “ана шу иш ташкиллаштирилиб” , шу йўл билан тарихчини наинки маънан, балки жисмонан ҳам азобга йўлиқтириш мақсадида ношуд ўғли Тиркашмирзага мана шу ойимчанинг “кўндаланг қилиб қуйилиши”ни асосий рақиблари тарафидан “уни гўрга тиқишга мўлжалланган фитна” сифатида тушуниб, душманларининг


Скачать книгу