САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ


Скачать книгу
эди. (“Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”. Тошкент. “Маънавият”, 2004. 357 б). Шу дарсликнинг айнан шу саҳифасида яна “унинг Москва, Петербург шаҳарларига ҳам саёҳат қилгани маълум. Бу сафар-саёҳатлар 1904-1907 йилларга тўғри келади” дейилган. Шу маълумотга асосланиб, Фитрат Русия ва Яқин Шарқ мамлакатларини кезган чоғида у ерлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатларни ҳам кузатган ва озми-кўпми малака орттирган, деб тахмин қилиш мумкин.

      Фитрат Истанбулда 1909-1913 йилларда Дорулмуаллимин (Педагогика Институти)да , баъзи тадқиқотларга кўра, Истанбул Университетида ўқиган

      ҳамда Иттиҳод ваТараққий жамияти, Ёш Турклар инқилобининг ҳар бир қадамини катта ҳаяжон билан кузатган, “Сирот-и мустақим” журнали муҳар-ририяти билан яқин алоқалар ўрнатган.

      Фитрат ҳали Бухорода эканлигидаёқ бу журнал билан узлуксиз танишиб борарди. Япон олими Хисао Кўматсунинг ёзишича, 1908 йилда таниқли олим Абдурашид Иброҳим Бухорода бўлганида талабалар билан кўп учрашгани-нини, “талабаларнинг қобилиятини синаб кўрганини, Бухоро талабасида бир нави қобилият мавжудлигини” эътироф этган (Абдурашид Иброҳим. 20-аср бошларида Ислом дунёси ва Японияда исломият. 1-жилд. Истанбул. 1987. Ени Осиё нашриёти. 50 бет.) Х.Кўматсу давом этиб шундай дейди:

      “Мирараб мадрасасида таҳсил олаётган Фитратни Иброҳимбек учратганми, йўқми, билмаймиз. Шундай бўлса ҳам маълум вақт ўтиб Фитрат Бухорода усмонлилар газетаси “Сирот-и мустақим” учун бир ўқув тўгараги ташкил этган эди.” (Ҳ.Болтабоев. Фитрат ва жадидчилик. 269 бет).

      “Сирот-и мустақим” газетаси Ислом оламидаги орқага кетишларнинг сабаблари тўғрисида муҳим хулосаларни баён этар, мадрасаларни ислоҳ қилишга чақирар, калом ва ҳадис илмини бу кунги ҳаёт муаммолари билан боғлаб шарҳлар, янги-янги таклифларни ўртага қўяр эди. Унда Ҳиндистон, Русия, Туркистон, Яман, Ҳижоз, Миср мусулмонларининг аҳволига доир жуда кўп мақолалар бериларди. Булардан ташқари Меҳмед Окиф вақтинча Саъдий номидан фойдаланиб, ўзининг янги шеърлари ва мақолаларини шу газетада эълон қилиб борардики, улар ҳам ўта долзарб ва замонавий мавзуларда эди.

      “Фотиҳ жомеи”, “Хаста”, “Майхона”, ”Сайфи бобо” манзумалари шулар жумласидандир. Бу шеърлар ўта “самимий, содда ва равон эди” (М.Эртуғрул Дуздоғ).

      Меҳмед Окиф яна газетада Яқин Шарқнинг атоқли шахсиятлари асарлари-дан бериб боришни ҳам ўзининг бурчи деб билди. Фарид Важдий, Муҳаммад Абдуҳ, Азимзода Рафиқ, Шибли ан-Нуъмони, Аддулазиз Човуш, Саид Ҳалим Пошо асарларидан намуналар таржима қилди.

      Фитрат газета саҳифаларини варақлаб, Меҳмед Окифнинг ўз шеър ва мақолалари билан бирга ўгирмалари билан ҳам танишаркан, бу олим ва арбобларнинг қалбини безовта қилаётган қилаётган муаммолар ҳақида ўйлаб, ҳаяжони кескинлашиб борарди. Айниқса, Муҳаммад Абдуҳнинг “Сирот-и мустақим” газетининг 17 сонида давомли қилиб берилган “Ҳаното билан муноқаша (тортишув)” асарини ўқиб чиққанда жонажон Бухоросининг аҳволи кўз олдидан кетмай қолди. Шиа ва суннийлар нифоқи, қадим(эскичи) ва жадид


Скачать книгу