САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
девдингиз, буларга тожикман деяпсиз?!
–Тўғрисини айтсам, ўзбекманми, тожикманми, ўзимам билмайман,-деди у.
Ҳаммамиз ҳаҳолаб кулдик.
Фитрат эса, асарлари Бухоро саройида ўқилажагини ўйлаган бўлиши
мумкин. Хуллас, удир-будир Фитрат 1911 йилда 68 саҳифалик “Мунозара”ни ўз маблағи ҳисобидан Истанбулда Матбааи Исломияи Ҳикмат нашриётида нашр эттирди. Аммо бу билан қаноатланмади. 1912 йилда ўша нашриётда 128 саҳифалик “Ҳинд сайёҳининг қиссаси”ни ҳам чиқарди. Бу навбатдаги асарида Фитрат ҳинд сайёҳининг тилидан Бухородаги барча ижтимоий-сиёсий разолатларни – бухороликларнинг миллий ва исломлик ғурурларини йўқотгани (Бухоро дарвозасидан ўз диндошларини ўтказмагани, аммо армани ва яҳудийларни ўтказиб юбориши), тозаликка риоя қилмасликлари (Девонбеги ҳовузида таҳорат қилишлари ва яна шу сувдан ичишлари, ҳовузга калла суяклари, балиқ қолдиқларини отишлари), мозорда баччавозлик қилишлари, Қаршида ва Шаҳрисабзда деҳқонларнинг аҳволи ночорлиги, порахўрлик, ўз ҳунар ва санътларининг қадрига етмасликлари (олача матосининг ривожланиши учун фабрикалар қуриш ҳақида ўйламасликлари), қозию қуззотларнинг шариатга риоя қилмай. рушватдан бошқасини ўйламасликлари, хуллас, бошқарув тизимининг бутунлай яроқсиз ҳолга келганлигини вазминлик билан очиб берди ва улардан қутулиш йўлларини ҳам тавсия қилди. Биз бу иккала асарни батафсил таҳлил қилиб ўтирмаймиз, чунки “Мунозара”ни Ҳамидулла Болтабоев, “Ҳинд сайёҳининг қиссаси”ни Озод Шарафиддинов керагича мукаммал таҳлил қилганлар. Қизиққан ўртоқлар Болтабоевнинг “Фитрат ва жадидчилик”, Озод Шарафиддиновнинг “Сардафтар саҳифала-ри” (Тошкент, “Ёзувчи” нашриёти, 1999. 114-148 бетлар ) китобларини топиб танишишлари мумкин. Менинг мақсадим Фитратнинг “Сирот-и мустақим” ва “Сабил-ур- Рашод”дан таъсирланганини кўрсатиб беришдан иборат эди.
Тахминимча, мақсадга эришгандайман.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.