Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ


Скачать книгу
туннинг қайси маҳали эканидан қатъи назар, Маҳмуд дори-дармон солинган халтани олиб йўлга тушарди… Мана ҳозир ичидаги алангани сўндириш учун боржом шишаларини кетма-кет очганича Москвани, кўпикли ваннани орзу қилаётган бўлса-да, ёзда у ёққа борса тағин зерикишини, ёлғиз келгани учун яна ўзини сўкишини, кечалари ётганда тушида ё жиззали нон егани ё қайдадир қишлоқларнинг бирида ўтовда ярим тун маҳали бир чўпон оғайниси билан дунёнинг ўтган-кетганидан суҳбатлашиб ётгани тушларига киришини, эрталаб уйғонганида эса оғзида кечаси тушида еган қўй пишлоғининг таъмини ҳис этишини билиб турарди…

      Маҳмуд соатига қаради, икки-уч минут кам ўн эди. Эрина-эрина туриб телевизорни қўйди. Бу рангли телевизордан қишлоқда атиги уч кишида бор эди, бири раисда, иккинчиси қишлоқ шўросининг котибида – қурмаўур ёшгина қиз эди, солланиб юришлари одамнинг жонини оларди – яна бири эса Маҳмудда. Боку узоқ бўлгани учун ранглар у қадар тиниқ кўринмас, гоҳ сариғи кўпайиб кетар, гоҳ қизили камайиб қоларди. Шунинг учун ҳам жамоат қизиқарли рангли кўрсатувлар берилганда телевизорни Тбилисига улаб қўярди. Маҳмуд ҳам, бирон зарур иши чиқиб қолмаса, ҳар оқшом “Время”ни кўрарди. “Время”ни Боку ҳам кўрсатарди, Тбилиси ҳам. Маҳмуд овора бўлиб юрмаслик учун бир йўла Тбилисини улаб қўйди. Диктор экранда пайдо бўлиши билан Маҳмуд баланд овозда деди: “Қурмағур яна қизил кўйлак кийиб олибди-да, а, офарин, бўйингдан аканг айлансин, офатижон!” Қони жумбушга келганда, кайфи баланд бўлганда унинг уйда баланд-баланд гапирадиган одати бор эди. Бўйдоқликнинг шу жиҳати яхши, уйда ўтир, телевизор қўй, истасанг шикаста ўқи, истасанг девоналар каби ўз-ўзинг билан бақириб гаплаш, кимнинг нима иши бор! бирон-бир мўмин бандаси, ҳой Маҳмуд, нега ҳадингдан ошяпсан, демайди. Маҳмуд кўрсатувларни ўн-ўн беш минут диққат билан томоша қилди, Магнитогорск металлурглари қанақадир “почин”га қўшилиб, планни бир юз нечадир фоиз қилиб бажарганликларини билиб олди. Сўнг кўрсатувларнинг давомини кўрар экан, “пончин” нима эканини, озарбойжонча маъносини роса ўйлади, аммо топа олмади. Эртага мактабнинг рус тили ўқитувчисидан сўрайман, дея кўнглига тугиб қўйди. “Время” халқаро воқеаоарни бера бошлаганда тағин бир стакан баржомни даст кўтариб бўшатди, унинг диққати бутунлай бўлинди. Яна дунёнинг ҳар ерида отишма. Кўпинча занжиларни, арабларни кўрсатишарди. Ҳар қайсинисининг қўлида автомат. Маҳмуд яна ўзини тута олмай бор овозда деди: “Тавба, бу хумпарлар бундай зўр автоматларни қаердан топишади, ажабо, бу Америка дегани қанақанги айёр ҳукумат, нақадар кўп қурол-яроғи бор? Падарига лаънат бунақа замоннинг!..” “Время”нинг охирларида Будапештда бўлиб ўтган халқаро мода фествали кўрсатилди. Зўр-зўр маникенчи қизлар экранда пайдо бўлганида Маҳмуд жилмайиб ҳуштак чалган кўйи “Аршин мололон” дан бир қўшиқни рус тилида айта бошлади: “Ахты, моя дорогая, ах ты моя золотая!”. Сўнг шу куйни бошқа сўзларга алмаштириб куйлай бошлади: “Григор арман, уйнинг куйсин, Григор арман, уйинг


Скачать книгу