ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД


Скачать книгу
жавобгарлиги кучайгани мазкур тизимнинг муҳим натижаси бўлди».

      Дарҳақиқат, энди раҳбарлар ҳам Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхоналар борлигини билади ва ҳушёр тортади, ҳаддидан ошмайди. Юқорида таъкидланган «қизил чизиқ»ни босиб ўтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ экани, уларни фақат қонун асосида, ваколат доирасида фаолият кўрсатишга ундайди.

      Ўтган бир йиллик ҳаёт тажрибасидан бугунги кунда барчамиз яна бир ҳақиқатни яхши биламиз: мамлакатда тинчлик ва тараққиётга эришиш учун аввало халқни рози қилиш керак. Эл-юртга эса кўп нарса керак эмас, ҳар бир ишда адолат бўлса бас. Шунинг учун давлатимиз раҳбари «Менга баландпарвоз гаплар, қуруқ ҳисоботлар эмас, одамларнинг розилиги керак» деб айтмоқда, барчамизни ана шу мезон асосида ишлаш ва яшашга даъват этмоқда.

      Орқага йўл йўқ

      Бугунги тобора ўзгариб, янгиланиб бораётган ҳаётимиз, унинг қадр-қиммати, кечаги кунимиздан осмон билан ерча фарқи борлиги ҳақида ўйлаганда, кўпчилик юртдошларимиз қалбида ҳақли бир савол туғилиши табиий. Албатта, барчамиз хом сут эмган бандамиз. Оддий одамларнинг арзу доди Президентгача, давлат раҳбарларигача етиб борадиган, ҳар қандай юқори лавозимдаги мансабдор шахс халқ билан ҳисоблашадиган, унинг дардига қулоқ тутадиган шундай ёруғ кунларга етдик, лекин фалак гардиши айланиб, яна кечаги кунга қайтиб қолмаймизми, шунча ишларимиз зое кетмайдими, деган хаёллар баъзан ҳаммамизнинг кўнглимизга ғулғула солади.

      Прездентимиз бундай кайфиятларни бамисоли олдиндан ҳис этгандек, кейинги пайтдаги чиқишларида, хусусан, Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу ҳақда қатъий ва аниқ фикрларни баён қилдилар: орқага йўл йўқ, кечаги кунга олиб борадиган кўприклар аллақачон ёниб кетган. Сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам фақат олдинга боришимиз шарт. Бугун гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда.

      Энг муҳими, кечаги ҳаётга, «нореал рақамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хомхаёлларни ҳақиқат сифатида тақдим этишдек номаъқул иш услуби» ҳукмронлик қиладиган муҳитга қайтишни халқнинг ўзи истамайди. Чунки ёлғон ваъдалар, баландпарвоз ҳисоботлар билан ҳеч кимнинг қорни тўймайди. Ўзини ўзи алдаб, шунга маҳлиё бўлиб ўтирадиган жамиятга бошқалар ҳам ёрдам бермайди. Аксинча, бу кунингдан баттар бўл, дейди. Президентимиз ўз Мурожаатномасида айнан шундан огоҳлантирди. «Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга албатта, етамиз», деди давлатимиз раҳбари.

      Ҳаммамиз шу халқнинг фарзандимиз. Эл-юртимизнинг кўзига, юзига қараб, очиқ тан олишимиз керак: афсуски, жойларда алдам-қалдам ишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Қуйи бўғиндаги баъзи раҳбарлар «Юзимнинг қалини – жонимнинг роҳати» деган кайфият билан, пинагини ҳам бузмасдан,


Скачать книгу