АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ


Скачать книгу
борки муаммолар бартараф этилган. Нечун Жаббор ибн Азлар оқсоқоллар кўмагига суянмади? Қандай гумроҳликлар қилди? Холис бўлганида қишлоқ кишилари девонга арз қилиб бормас эдилар…

      Абдуллоҳ шундай ўйлар билан қишлоққа кириб келди. Амирлик мулозими ҳали далаларда экан. Буни йўлда учраган одамлардан билиб олди. Вақтни бой бермаслик учун оқсоқолнинг уйига бориб, ундан вазиятни аниқлашни маъқул кўрди.

      Йўл-йўлакай учраган одамлар унга тавозе билан салом беришарди. Ёши улуғ кишиларнинг айримлари таниб ҳам қолишди. Абдуллоҳ буни уларнинг нигоҳларидаги умид учқунларидан пайқаб олди. Бу ўзига бўлган ишончдан эканини ҳам тушунди.

      Қишлоқ оқсоқолининг исми Мусожон ота эди. Абдуллоҳ уни аввалдан яхши танир, уйини ҳам биларди. Шунинг учун отини қишлоқнинг қоқ ўртасидан кесиб ўтадиган йўлга бурди. Оқсоқолнинг Хурмитандаги томсувоқ уйлардан унчалик ҳам фарқ қилмайдиган уйига етиб келганида юраги бир қалқди. Қишлоқда турган пайтларида Мусожон ота унга кўп яхшиликлар қилган. Ўз ўғлидек кўриб, хонадонидан жой берган.

      Ислими нақшлар билан безалган таниш дарвоза ёшлик йилларини эслатди. Мусожон отанинг уйида туриб, Афшонага қатнаганлари, қайта олмаган куни Амрилло бобоникида ётиб қолгани, Ситорабонуни илк бор учратгани ёдига тушди.

      Отини етаклаб келиб, қадрдон дарвозани қўли билан беозор урди. Бироз ўтиб, ичкаридан оғир қадамлар билан оқсоқолнинг ўзи чиқди. Мусожон ота анча кексайиб қолганди. Бир пайтлар гавдаси қорувли бўлган забардаст эркак озиб, бўйи ҳам чўккан. Унинг оппоқ соқоли нуроний чеҳрасига ярашибди. Кўзларида қарияларга хос аллақандай мунг бор. Мусожон оқсоқол Абдуллоҳни таниб, севиниб кетди.

      – Оҳ, тақсир, ким келар экан, деб безовта эдим, – оқсоқол қучоқ очиб кўришди. – Амирликдан тафтишчи келур, деганларидан буён аҳвол шу.

      – Ота, аввалгидек Абдуллоҳ деяверинг.

      – Энди мартабангиз улуғ, ўғлим. “Тақсир” деб мурожаат қилмоқ жоиздур.

      – Ота…

      – Ичкари кирайлик. Узоқ йўлдан толиқиб келдингиз.

      Мусожон оқсоқолнинг уйи ичкари-ташқари ҳовлили. Улар ташқари ҳовлидаги меҳмонхонага киришди. Томсувоқ, шифти вассажуфтли бу хонада бир пайтлар Абдуллоҳ қўним топган. Шу уйда яшаб, атроф қишлоқларда амирликнинг хирож мулозими вазифасини бажарган. Энди эса ўзи Хурмитанга йўллаган мулозим ишини тафтиш қилади. Жаббор ибн Азларнинг деҳқонларга қилган ноҳақликларини девонда айтган эдилар. Абдуллоҳ Мусожон оқсоқолдан бу арзномаларнинг асл сабабини билиб олишни истарди.

      – Ота, Хурмитанлик деҳқонлар девонга арз билан борибдурлар, – деди чой ичиб ўтирганларида ўсмоқчилаб.

      Мусожон оқсоқол қўлидаги пиёлани айлантирганича ўйланиб қолди. Нигоҳини дастурхонга қадаб, оғир-босиқлик билан сўзлай бошлади.

      – Аввало, қишлоғимиз фуқароларининг Бухорога борганларидан хижолатдамен…

      – Фуқаронинг талаби ҳақ бўлса, бу гуноҳ эмас, ота.

      – Шундай, тақсир. Хирож қоидаларин


Скачать книгу