МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
қувноқ дўсти Абутолиб тез-тез келиб турди. Ҳар гал у ўзи билан сурнай ва найини олиб келарди.

      – Ҳамзат, кўпам ҳафа бўлаверма, – деди жойлашиб ўтирар экан Абутолиб ва сурнайини чалиб кўрди. – Ҳали шеър ёзмаган болалик давримда мен сурнай чалардим. Шу сурнайимни чалиб неча йил рўзғоримни тебратдим. Сурнайда сўралган мусиқани чалиш мумкин. Кел, шеъриятни бир лаҳза унутиб, ёшлигимизни эсга олиб мусиқа чалайлик. Мен сурнай чаламан, сен чилдирма чал, енгил тортасан.

      – Нималар деяпсан, Абутолиб?! Агар биз чилдирмачилик ёки сурнайчилик қилсак бунинг сира уят жойи йўқ. Чунки сурнайчининг чалган куйига раққос ёки дорбоз ўйнайди. Сурнайчи ерда куй чалади, дорбоз дорда ўйин кўрсатади. Айт-чи, Абутолиб қайси бирига қийинроқ? Фақат ўша дорбоз – биз иккимиз. Улар мусиқа чалишиб, бизни раққос ёки дорбозга айлантиришмоқчи.

      Қувноқ Абутолибни ғам босди, унга ҳамдард бўлиб сурнайи ғамгин нола таратди. У узоқ вақт индамасдан сурнай чалди, кейин бошини кўтариб деди:

      – Шеър ёзиш – қийин иш экан!

      Пастдай кўринади азим чўққи ҳам,

      Мисоли чўзилсанг етади қўлинг.

      Аммо тикка сўқмоқ бўйлаб юрган дам,

      Қанча кўтарилма тугамас йўлинг.

      Кимгадир шеър ёзиш осон туюлар,

      Қалам олсанг бас, шеър ўзи қуйилар.

      Аммо шеър ёзишдан, эй ғофил инсон,

      Гоҳ чўққига чиқиш минг марта осон.

      БУРГУТ БЎЛИШНИ ХАЁЛ ҚИЛГАН ҚУШЧА ҲАҚИДА ҲИКОЯТ. Отар тоғдан яйловга ҳайдалаётган пайт. Кутилмаганда осмондан бургут шўнғиди, битта қўзичоқни чангаллаб кўтарганча кўздан йўқолди. Буни кичкина қушча кўриб турганди. У ўйлади: нега мен бургут ишини такрорлай олмас эканман, қўзичоқ нима бўпти, қўчқорни ҳам кўтариб кета оламан. Қушча баландроқ учди, қанотини йиғиб пастга шўнғиди. Воқеа қушчанинг қўчқор шохига урилиши ва ўша заҳоти ўлиши билан якунланди.

      – Қачондир пашша ҳам тошни юмалатмоқчи бўлган, – деди чўпон ўлган қушчани қўлига олар экан.

      Ўзини бургутга тенглаштирган қушчани, охир-оқибат, пашшага ўхшатишди.

      ЯНА МАВЗУ ҲАҚИДА. Мавзу – муҳаббат, мавзу – қасам, мавзу – тавба, мавзу – ибодат. Шарқликлар айтишади: ибодатни такрорлаган билан эскирмайди, ибодатни такрорлаган сайин имон бут бўлади. Мавзу ҳақида бундай фикр юритиш мумкин эмас. Чунки битта мавзуни такрорлайверсанг у майдалашади ва қадри тушади. Ахир, олмос қанча катта бўлса, шунча қиймати баланд. Кимга ҳам олмос кукуни керак?

      Мен рус тили ўқитувчимиз Вера Васильевна ҳақида шеър ёзгандим. Кўрдимки, шеър ўқувчиларга ҳам, танқидчиларга ҳам ёқди. Хурсанд бўлганимдан шу мавзуда яна битта шеърни қораладим.

      Бу шеърларимга энг тўғри қиёс шу: дастлабкиси бочкачадаги етилган винога ўхшаган бўлса, кейингиси виноси ичиб бўлинган шу бочкачани ювиб, тўкиб ташланаётган чайиндига ўхшади. Бу чайиндида винонинг ҳиди бор, мазаси йўқ. Етилмаган винони эски бочкачага солиб ҳам кўп сақланган вино деб ишонтириб бўлмайди. Яхшиси, мен баъзан москвалик дўстларимизни вино билан қандай зиёфат


Скачать книгу