МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
тушаяпти. Тўртинчи қаватда турган ўша одам биринчи қават балконида турган одамга хотиржам ғишт отаяпти. Карикатура таг сўзи шундай: «Тепадан ва пастдан қилинган танқид».

      Кимдир омадсиз ҳажвчига энг тўғри йўл айбингга иқрор бўлиш деб айтибди ва тайинлабди: Бир марта эмас, тўғри келган жойда айбингга иқрор бўлавер – газетадами, журналдами, мажлисдами, қанча кўп айбингга иқрор бўлсанг шунча яхши. Шундан кейин ҳажвий китобнинг муаллифи тавба қилишга тушиб кетди. Лекин бу камлик қилар экан. Катта амалдор Мухторбеков деди.

      – Туҳмат тўла шеърларни ёзганингдан кейин сенинг ҳеч бир гапингга ишонмаймиз. Сен амалий ишинг билан, қаламингнинг кучи билан бизга батамом тузалганингни исботлашинг керак.

      Танишимга бари бир эди: танқид қилиш керакми, танқид қиламан; тузалиш керакми, тузаламан. У ижод столига ўтириб «Меҳнатсевар Маржона» достонини ёзди. Достоннинг қаҳрамони илғор ва фаол қиз, бирпасда жамоа хўжалигини илғорлар сафига қўшади, барча режа-мажбуриятларини ошириб бажаради, бу билан қаноатланмасдан бадиий ҳаваскорлар танловида қатнашиб, ўзи тўқиган шеърни куйлаб биринчи ўринни олади. Достон журналда нашр этилди, алоҳида китоб ҳолида чоп қилинди. Бу вақтда замон ўзгарганди. Ҳажвчини туҳматчи, қора юрак деб ёзган танқидчилар энди ўз мақолаларида уни хаспўшловчи деб аташди. Катта амалдор Мухторбеков яна столни муштлади:

      – Бизга айт, камчилиги бўлмаган жамоа хўжалигини қаерда кўргансан?

      Айбдор бу гал жавоб бермай сукут сақлади. Чунки узун арқонда шундай тугунлар борки, қўл билан ечиб бўлмайди, тиш билан ечай десанг ахлат ёпишган. Менинг танишим ҳам тушундики, ундан ҳам шундай тугунни ечишни сўрашяпти. Шу боис у бошини қуйи солганча жим ўтирди.

      У оз эмас, кўп эмас ўн йил сукут сақлади. Ҳатто бу даврда у Ёзувчилар уюшмасига ҳам қадам босмади. Фақат бир марта ёзувчиларга уй берилаётган вақтда келди. Тушуниб турибсиз, бундай пайтда келмаслик мумкин эмас.

      Кўп ўтмай катта амалдор Мухторбеков кўзбўямачилиги учун ишдан олинди. Унга ҳеч ким ачинмади.

      Айтгандай, у чўмилишни яхши кўрарди. Эрталаб ва кечқурун қора ЗИМ машинасида махсус чўмилиш жойига бориб, ёлғиз ўзи Каспий денгизининг намакоб сувига чўкиб ўтирарди. Уйи шундоқ денгиз қирғоғида эди. Аммо ишдан олингандан кейин ҳеч ким Мухторбековнинг денгизда чўмилаётганини кўрмади. Чунки умумий чўмилиш жойига боришга бўйни ёр бермасди. Эҳтимол, у ҳамон кеккайиб юрган даврларини унутмагандир.

      ЯНА МАВЗУ ҲАҚИДА. Кўчага чиққанда дарахтларни, буталарни, улар атрофида учиб юрган қушларни кўрасан. Қушларнинг айримлари баландроқ, айримлари пастроқ учишади. Пастроқда: қалдирғочлар, чумчуқлар, зоғчалар, қарғалар, фақат битта қуш осмону фалакда. Бу – бургут! У юксак осмонда, кўздан узоқда. Лекин у қанча баландда бўлмасин уйдан чиққан одамнинг нигоҳи биринчи навбатда бургутга тушади. Эҳтимол, юксакда ва узоқда бўлгани учун дарҳол кўзга ташланар. Кейин ўзингдан беш қадам нарида учиб юрган чумчуқларга назар соласан.

      Лекин бургутни кўрганинг билан бургут бўлиб


Скачать книгу