СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
рамзи бўлиб қолди. Соҳибқирон набираси қабри устида янги мақбара қуришга аҳд қилди. Унинг номи
билан аталган Мадраса ва хонақоҳ жанубида марҳум хонзода учун сағана барпо қилинди. Соҳибқирон тириклигидаёқ сағана устига маҳобатли, тўқ нилий рангли қабирга гумбазли мақбара
барпо этилгаи эди. Бугунги кунда у Гўри Амир номи билан г машҳур.
Амир Темур вафот этганда темурийлар уни Муҳаммад Султон ёнига дафн этадилар. Бу билан набира ва унинг бобосининг тенглиги эътироф этилди.
Темурийлар империяси қарийб 40 йил давомида ўзининг олдинги буюклигини сақлаб қолган Шоҳрух ва Улугбек замонларида бобо ва набира Амир Темур ва Муҳаммад Султоннинг ёнма-ён дафн этилганлиги давлатнинг уларга эҳтироми рамзи бўлиб қолаверди.22
Нодира –Амир Темур ва Муҳаммад Султоннинг ёнма-ён дафн этилганлиги давлатнинг уларга эхтиром рамзи бўлиб қолди.
АМИР ТЕМУР – БУЮК БУНЁДКОР
Амир Темур ҳамиша салтанат ерларини обод қилиш йўлларини қидирар. айниқса, сув чиқаришга капа эътибор берарди. Унинг назарида, фойдаланиши мумкин бўлган бир парча ер ҳам бекор. бенаф ётмаслиги керак…
В.В.Бартольд Амир Темурнинг салтанатда суғориш ишларига катта ахамият берганлиги ҳақида ҳайратланиб ёзади. Фақат Туркистонда эмас, банки Хуросонда, Кобул атрофларида, Қаробоғ, олис Муғон чўли ва бошка жойларда ободончилик, сув чиқариш, ариклар қазиш ишлари изчиллик билан олиб борилган. Мурғоб водийсида деҳқончилик бошланишини тарнхчилар Амир Темур номи билан боғлайдилар. Соҳибқирон Хуросонни фатҳ этганидан кейин, бутуи аркони давлат – амиру аъёнларнинг ҳар бирига Мурғобдан бир ариқ, сой (канал, албатта, ўзларининг ҳисобидан, деб тушуниш керак) чиқаришни буюради, токи бу ерлар обод ва ораста бўлсин. Ҳафизи Абрўнинг гувоҳлик беришича, шундай йўсинда Мурғоб дарёсидан йигирма(!) канал чикарилган, барчаси чиқарган одамнинг номи билан аталади. Каналларнинг ичида соҳибкироннинг хайрия ишлари билан машҳур, маликалар ичида бош- қош бўлган эгачиси Қутлуғ Туркон ока номидагиси ҳам бор эди… Каналнинг номи “Қутлуғ Хотун" деб аталарди.
Ҳиндистон сафарига отланган соҳибқирон Ҳиндикуш тоғига чиқиб, Панжҳирдин ўтиб, Борон жилғасига ту'шади: бу ердан Кобулгача беш йиғоч йўл экан. Бир йиғочни тахминан олти километр дейдилар. Баъзан бир йиғочни ўн икки минг қарн ҳисоблайдилар, бир карн – тахминан бир метрга тенг. Амир Темур бу ердаги айқириб оқиб ётган сувни кўриб, кўнглида: "Ундан каттагина ариқ чиқарса бўлар экан…”, деган ажойиб фикр туғилди. Дарҳол сафар тўхтатилиб(!), черикка фармон қилинди, иш бошланиб кетди. Иш бошида одатдагидек соҳибқироннинг ўзи эди. Натижада тездаёқ узунлиги беш йиғоч чиқадиган катта ариқ қазиб бўлинди, отини “Жўйи Моҳигир” деб атадилар. Арикдан неча маъмур ва обод кенту қишлоқлар пайдо бўлди…
Ўхшаш ҳодиса 1398 Yил баҳорида ҳам рўй берди. Соҳибқирон Самарқанддан Кеш томон йўлга чикди. Йўл тоғдан ошиб тушар эди. Етти йиғоч йўл юрғанларидан сўнг тўхтадилар.