СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН


Скачать книгу
Тезда тавачилар ерни ўлчашиб бекларга бўлиб берадилар. Ўн йиғоч узунлигидаги кема юрса бўладиган чуқур анҳорни бир ойда қазиб гайёр қиладилар. Анҳорга Соҳибқирон аждодлар ҳурматини ёд этиб "Нахри Барлос” деб ном қўйди. Анҳор туфайли кўп боғлар яралди, қишлоқлар обод бўлиб, экинзорлар кенгайди…

      “Соҳибқироннинг бовужуд улким, доим иши юруш эди ва бир ерда ўлтурмас эди, – деб ёзади Шарафиддин Али Яздий. – Аммо андин анча иморат ва зироат ва бақаъоти хайр(қадамжо, мақбара бинолари) кар вилоятда ёдгор қолдиким, сони йўқ турур…”

      Буюк тарихчимизнинг сўзлари асло муболаға эмас.

      Яна айрим мисолларни айтиб ўтайлик.

      I  IHO (Inиди бошланган Оқсарой қурилиши, Клавихонинг ёзишича, 1101 Иилда ҳам ҳали қурилиш давом этар эди. 1382 йилда Сирдарё оўИида Шоҳруҳия шаҳри қайтадан тикланди, Шосмон(Мозандарон)да муҳташам сарой қурилди(1392), Хоразм(Гурганж) шаҳри қайтадан бунёд этилди(1393), Мўғулистон сарҳадида Ашпарада мустаҳкам қалъа буй кўргизди(1397), Ҳиндистон муҳорабасига бораётиб ўн тўрт кун деганда Эрёб қалъасини тикладилар, масжиди жомеъ обод бўлди(1398), Шомда, у ердаги табаррук икки мазор устида йигирма беш кунда оқ тошдан икки олий гунбаз солинди( 1400), Қаробоғда тўрт бозори, бисёр иморатлари, ҳаммому карвонсаройи, майдону боғлари бўлган, икки тарафида тош безаклари берилган икки дарвоза, тўрт томонида ҳисор буржлари қад кўтарган Бойлақон шаҳри барпо этилди, бир йиллик иш бир ойда битирилди(1403), Эронда Гулихандон қалъасини “ганч била тошдан иморат килдурди’1404)… Мисоллар кўп.

      Ажаб ҳикматки, қайдадир жанглар бўлиб ётарди, соҳибқирон мамлакатида қурилишлар тинмасди…

      Соҳибқирон табиатан қурувчи эди, унинг фаолияти замирида халқимизнинг бунёдкорлик фазилати, “қураман” деган ҳаётбахш ва яшовчан фалсафаси жобажо эди. Биз буни соҳибқирон ҳақида ёзилган мўътабар асарларда, бугун кўз ўнгимизда савлат тўкиб турган муҳташам кошоналарда, иморатларда кўрамиз, ҳис этамиз, фахрланамиз.23

      Бугун Президент Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳалар асосида бунёд этилган Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи, Хасти Имом жомъе масжиди. Мустақиллик майдони, Темурийлар тарихи давлат музейи ва яна санасанг саноқ етмайдиган қанча-қанча кошоналар, маданий-маърифий масканлар, муҳташам саройлар, коллежлар, лицейлар, аэропорт бинолари, йўллар, темир йўлларга боқиб нигоҳлар қувнайди, диллар фараҳларга тўлади. Ҳа, Амир Темур бунёдкорлиги бугун ҳам юксак суръатларда давом этмоқда…

      Эртасига умид боғлаган ҳалқгина қурилишга меҳр қўяди, бу анъана ўзбекнинг қон-қонига сингиб кетган, авлоддан-авлодга ўтиб келмоада ва шиддат билан ўтиб боради.

      Амир Темур ана шундай халқнинг ўт юрак фарзанди бўлган буюк бунёдкор эди.

      АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ТАСВИРИЙ САНЪАТИ ВА МАКТАБЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

      Темурийлар даври катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилган давр сифатида тарихда маълум. Бу даврда ҳашаматли бинолар, боғ- роглар бунёд этилган, меъморчилик, амалий


Скачать книгу