МАНТИҚУТ-ТАЙР. ШАЙХ Фаридуддини Аттори Нишопури
бир манзилга қўнмишди Расул,
Сув беринг лашкарга, деб амр этди ул.
Бир киши борди қудуққа, қайтди боз,
Деди: сув эрмас қудуқда, қон, холос.
Сўрдиким, билгаймисиз не борини?
Муртазо айтмиш анга асрорини…
Тинглабон чун ўртаниб, бўлмиш қуруқ,
Ложарам сўнг қонга тўлмишдир қудуқ…
Кимсаким, жонида бундоқ зори бор,
Бир чумолига нечук озори бор?
550 Ўртанур жонинг таассубдин ҳама,
Муртазода бўйла жон йўқ, сўйлама.
Муртазони этма аслингга қиёс,
Ҳаққа ғарқ эрди тамом ул ҳақшунос.
Бўйлаким мустағриқи кор эрди ул,
Қўй хаёлотингни, безор эрди ул.
Сен каби пуркийна эрса Муртазо,
Мустафо хайлига айларди низо.
Ул эди сендин кўра мардонароқ,
Этмамишди кимсага кийну нифоқ.
555 Бўйла ноҳақ эрса гар Сиддиқ, ажаб,
Улки барҳақ ҳақни айларди талаб.
Турдилар ул хайли Уммул-мўминин,
Динни четлаб, этдилар Ҳайдарга кийн.
Солдилар гар неча ғавғо, ғулғула,
Этди дафъ бу ишни Ҳайдар зўр ила.
Чун қизи-ла жанг қилолган бешу кам
Жанг қилар эрди атоси бирла ҳам.
Сен Алидин бехабарсен, эй ўғил,
Билганинг ул айну лому ё нуқул62.
560 Сенку жонинг ишқи бирлан беқарор,
Ул этарди юзта жонин ҳам нисор.
ҲАЗРАТИ АЛИ РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲУНИНГ БУЮКЛИГИ, ОЛИЙЖАНОБЛИГИ ВАСФИДА
Аҳли асҳобдин ҳалок бўлса касе,
Ҳайдари Каррор чекарди ғам басе.
Мен нечун, дерди, тирикдирмен ҳануз,
Бўлди чун наздимда хор жони азиз?
Дерди Пайғамбар: сабр эт, ё Али,
Сенга ҳам келгай ҳалокатнинг Гали…
ҲИКОЯТ
БИЛОЛНИНГ ДИНДАГИ САБОТИ
565 Бир куни шўрлик Билолнинг қалтироқ,
Нотавон жисмига тушди юз таёқ.
Бошига калтак ёғаркан беадад,
Йиғламасди ул, Аҳад, дерди, Аҳад…
Гар оёғингга тикан кирса, ҳамон
Бўлмагай сенда бировга майли жон.
Бир тикан заҳмига бош эгкан киши
Бўйла қавм бирлан нечук бўлгай иши?
Бас, улар ундоғу сен бундоқ, қараб,
Табакай бу ишга ҳайронсен, ажаб?
Гар тилингдин бутпараст орастадир,
Ул забонингдин саҳоба хастадир.
570 Дафтаринг этма қаро беҳуда, ҳай,
Тилни тийганда ютардинг ҳар қалай.
ҲИКОЯТ
ҲАЗРАТИ АБУБАКР ВА ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ
ПАЙҒАМБАРГА САДОҚАТИ
Гар Али эрди, агар Сиддиқ эди,
Жонлари чун ғарқайи таҳқиқ эди63.
Ғор томон юрганда бир кун Мустафо,
Ўрнига бош қўйди, ётди Муртазо.
Жонни Ҳайдар айламишди чун нисор,
То омон қолгай деб ул садри кибор.
Ёри ғор олдида Сиддиқи жаҳон
Ҳозир эрди ҳар нафас, тикмишди жон.
575 Иккиси ҳам жонфидо эрди анга,
Жону дил бирлан адо эрди анга.
Сен таассуб қил, улар мардонавор
Айламишди жонни жононга