Умидли дунё ёки «Панднома». Саъди Шерозий
– вазият ва муаммоларда сабр билан қалб осойишталигига эришиш мумкин. Шу билан ўзимизни келажагимизни номаълум зарбалардан ҳам асраймиз.
Ўтган кундан сабоқ ва керакли хулоса чиқариб, эртанги кунни орзулар ва имкониятларнинг чегарасидан чиқмаган ҳолда режалаштириш керак. Ўтаётган умримизнинг ҳар бир куни ғаниматдир, ҳар қандай ҳолатнинг ўз ҳикмати бор.
Кўп ҳолларда бизга ўлчаб берилган умр вақти доимо шундай бўлиб қолавергандек тўюлади…
Уни бўлар-бўлмас нарсаларга кераксиз сафсаталарга, борди-ю, келди-ю, тўй томошаларгасарфлаймиз… айнан шу дамларда умримиз ўтиб бораётганини англамаймиз…
Вақт… замонлар, даврлар шиддат билан ўзгариб бормоқда. Замонга ҳамнафас бўлиш ниҳоятда қийин. Одамлар ўзгаряпти, жамият ўзгаряпти… мангу тўюлган қадриятларнинг баҳрам топиши бир чақалик қиммати қолмаётганлигини кишини довдиратиб қўймоқда.
Ҳа дунё катта бозорга ўхшаб қоляпти… Сотувчилар бир томон, харидорлар бир томон… ўртада бир уюм пул сарсон.. Унинг атрофида тўс-тўпалон… Мана моддий ҳаётимиз!
Аслида-чи?! Бу дунёдаги энг буюк қадриятларимизнинг ҳам ўткинчилигини ўткинчилигини, нисбий олам ҳамиша ўзгаришда, шаклланишда эканлигини пайқаган инсон унга нисбатан қандай муносабатда бўлиши керак?
Оқар сувнинг ортидан қувиб етиб бўлмайди-ку, ахир! Ҳозирги иқтисодий ўзгаришлар пайтида баъзилар бойлик орттиришини маънавий бойлик орттиришидан устун қилиб қўймоқдалар.
Улар илмли кишини менсимай, ўзига хос табақаланишни вужудга келтирмоқдалар…Орамизда хаттоки пул топиш васвасасига учраб қолганлар ҳам бор… Аммо ундайларнинг олами ўткинчидир. Айни чоғда вақт ҳамма нарсани жой-жойига қўйишини унутмаслигимиз керак… Агар биз ўзимиз учун пок руҳий олам яратиб олиб ва унинг қонуниятлари билан қани энди яшасак.
“Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, ана ўшалар зиё кўрувчилардир”
(Қуръони карим, “Мунофиқун сураси, 9-оят”).
ХОТИРЖАМЛИК – ҚАЛБ МАЛҲАМИ
Одам кун давомида оилада, ишхонада, транспортда, жамоат жойларида турли кўнгилсизликларга, ўзаро таништирув баҳс ва жанжалларга беихтиёр дуч келиши мумкин. Бундай ноҳуш ҳолатлар инсонни тажанглашишига, асабларнинг таранглашиб, зўриқишига сабаб бўлади. Натижада асаб ва бошқа касалликлар юзага келади. Инсон, энг аввало, иродали бўлиши енгил – елпи ҳаёлларга берилмай босиқлик, вазминлик ва совуққонлик билан ҳис- туйғуларни жиловлай олиши жуда муҳим. Агар стресс ҳолатлари имкон қадар тезроқ хотиржамликка алмаштирилмаса, асаб тизими жидций шикастланиши мумкин.
Атрофдагиларнинг ноҳақлиги^ бепарволиги, қўпол ва кибрли муомаласи инсоннинг асабийлашишига сабабчи бўлади, бундай ҳолларда у аслида тафаккурига таяниб, ўзини бошкара олиши шарт. Шунингдек, чуқур нафас олиб, чуқур нафас чиқарилганда мияга кислород етиб боради ва тафаккур тиниқлашади. Сўнг стакандан ҳўплаб – ҳўплаб сув ичиш тавсия этилади. Кейин эса вазминлик билан вазиятни тўғри таҳлил