СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
эса ҳаётий воқеликларда ўз асосини топа олмайдиган сунъий ажралишларни амалга оширишга айланиб кетмоқда»115 . «Ҳозир (ижтимоий) гуруҳлар талайгина, лекин улар узоқ яшамай ўткинчилик характерини касб этмоқда»116 .
Ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий тизимда ифодаланаётган манфаатлари эндиликда ижтимоий аҳвол, даромадининг қанчалигини, касби-корини, яшаш жойини тавсифламай қўйди. Индустриалдан кейинги қадриятлар сиёсий иштирокнинг индивидуал шарт-шароитлар даражаси ўсиб боришига таъсир этиб, сиёсий афзалроқ мўлжалларни шаклланишида жиддий рол ўйнай бошлади, шунингдек, электоратнинг умумий сафарбарлиги пастга тушиб бормоқда. Бу каби жараёнлар натижаси оқибатида бир томондан, «элита томонидан йўналтирилаётган» (elite-directed) сайловларда ва бошқа жараёнлардаги иштироклар натижалари аҳамияти турғун ҳолатга тушиб қолмоқда. Индустриалдан кейинги сиёсий кенгликлар мойилликлари Тоффлерга шаклланган вазият учун зарур бўлган ижтимоий инновациялар характеридаги қуйидаги хулосаларни чиқаришга имконият берди: унинг фикрича, индустриал цивилизация институтлари озчиликка бўйсунадиган янги мослашувчан тузилмалар билан алмаштирилиши лозим. Жумладан, партиялар «бу озчиликнинг ўзгариб бораётган қиёфасига хизмат қилиши лозим бўлади». Уларни «plug-in/plug-out» (кирди/чиқди) партиялари, деб аташ мумкин. Воситачилар орқали амалга ошириладиган манфаатлар вакиллиги алмаштирилиб, унинг ўрнига маълум тор мўлжаллар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда долзарблашиб бораётган ўзини ўзи вакил қилишга ўтиш лозим117 .
Сиёсий тизимлар ривожланганлик даражаси мезонлари. Сиёсий тизимлар ўз функцияларини самарали ёки самарасиз бажариши мумкин. Сиёсий тизим ҳокимият институтлари цивилизациявий ривожланишининг у ёки бу босқичига мувофиқ келадиган сиёсий ва ижтимоий мақсадларга эришишга қаратилган ўз қарорларини тўлиқ ёки аниқ бажаришни таъминлай олса, у самарали сиёсий тизим дейилади. Акс ҳолда эса у самарасиз сиёсий тизимдир.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.