«ФАУСТ» ОЛАМИ. Коллектив авторов

«ФАУСТ» ОЛАМИ - Коллектив авторов


Скачать книгу
trong>ФАУСТ

      «Фауст» олами

      Буюк асарларга замон ва макон чегараси бегонадир. Улар муайян давр, муайян халї ижоди заминида туўилиб, іамма даврлар ва іамма халїларнинг мулки бєлиб їоладилар. Фирдавсий «Шоінома»си, Данте «Илоіий комедияси, Навоий «Хамса»си асрлар їаърида їолиб кетмай, бизга етиб келгани, бизни іануз іайрат ва іаяжонга солиши нимадан? Улардаги умуминсоний ўояларми? Баркамол ва мукаммал санъаткорликми? Мангу туйўуларнинг рангинлигими? Іа, буларнинг іаммаси, іаммасининг бир бутунлиги ва яна бир хислат – іаїиїат тараннуми. Барча іаїиїатларнинг онаси бєлган Инсон Їалби Озодлигининг тараннуми. Іамма замонларда іаї ва Азозил єртасида їалб учун омонсиз кураш бєлган.

      «Фауст» каби асарлар іаїида сєзлаш жуда їийин. Таржима їилиш іам осон эмас. Мен «Фауст»ни жуда улкан їасрга єхшатаман. Унинг умум їурилмасидан тортиб, іар бир наїшигача абадият учун мукаммал їилиб яратилган. Ахир Гёте каби улуў ва заіматкаш даіо бу асарни олтмиш йил ёзган! Єн беш минг мисрага яїин бу мєъжизани инсоният тарихининг маўзи дейиш мумкин. Бу тарих бир инсон їисматида мужассам бєлганки, уни аїл на идрок билангина эмас, балки юрак билан іис этмої даркор.

      «Ой єртанар, кєзларида ёш, баўри доўу юраги їийма. Дер: эй, фалак, мен эдим їуёш, нега мени їилдинг таржима?» Бу сатрлар мен «Фауст»ни таржима їилмоїїа киришган пайтларда туўилган. Рости іаяжонландим. «Фауст»дек їаср устунларидан єзбек заминида тикланадиган иншоот содда ва жєн бєлиб їолмайдими, деган андишани їилдим. Яна бир андишам «Фауст» яратилган замон ва макон руіини бера оламанми, деган хаёл бєлди. Гётенинг Шарї фалсафасига яїинлиги менинг йєлимни ёритиб турди, руіимга мадад бєлди. Немис тилини мукаммал билмасам-да, рус тилига їилинган кєплаб таржималар, тадїиїотлардан баіраманд бєлдим. Улуў шоир фикри ва руіига чуїуррої киришга уриндим. Унинг ватанида бєлиб, Ваймар кєчаларида кезиб юрдим. Неча улуў шоир ва созандаларни берган бу шаіар менга ўарбнинг Іироти бєлиб туйилди.

      Мана, «Фауст»нинг иккала їисми бир китоб шаклида сизнинг їєлингизга тегаётир, муітарам єїувчилар. Келинг, «Фауст» оламига биргаликда назар ташлайлик.

      Таржимон

      Баўишлов

      Борлиўим банд этган алдої соялар,

      Яна бєлдингизми їаршимда пайдо?

      Шоядки назмингиз бєлса муяссар,

      Ёшлигим шавїлари сєнганми ва ё?

      Йєї, сиз туман каби босиб сарбасар,

      Єйларим чулўанди дудингиз аро.

      Сиз билан тин олсам тєлар кєкрагим,

      Сиз билан яшарар менинг юрагим.

      Мозий лавіалари жонланур яна,

      Фусункор тонглару сеірли тунлар,—

      Жонланур мисли бир ажиб афсона

      Ёшлигу илк бора севишган кунлар1.

      Єтмиш ва эзгулик соўинчи мана,

      Дилимда їєзўаркан аламли унлар,

      У ёруў чошгоіда бєлганлар омон.

      Сизни эітиром-ла эслайман іамон.

      Сєнгги їєшиїларим эшитолмади

      Китобим илк бобин тинглаган дєстлар2,

      Бу кун ул даврадан іеч ким їолмади,

      Їайлардадир сєнди илк маїтов сєзлар.

      Бебаіралар фикрин іеч йєї їиммати,

      Олїиши дилимга солади музлар.

      Ул хассос зарифлар йитди бу замон

      Кимсасиз йєлларда бесару сомон.

      Яна чорлар мени илоіий бир ун,

      Яна хаёлларга чулўанди бошим.

      Сабо арфасидек хазин ва сермунг

      Їуйилар сатрлар, їани бардошим!

      Музлаган жисмимни эритар бу кун

      Кєзимдан їуйилган їайної бу ёшим.

      Бу олам чекинур, єтмиш-чи, аён —

      Кєзларим олдида бєлар намоён.

      ТЕАТР МУЇАДДИМАСИ

      Театр директори, шоир ва їизиїчи

      Директор

      Сиз икковлон бердингиз мадад

      Танг бєлганда неча бор іолим.

      Айтинг, бу гал келгайми омад,

      Кулгаймикин бу гал иїболим?

      Халї беіисоб бєлса бойлик бешумор,*

      Бу боис излармен унга на лойиї.

      Тахталар терилган, саіна іам тайёр,

      Бизлардан томоша кутар халойиї.

      Їошлар кєтарилмиш, нигоілар чанїої

      Їувончу іайратнинг иштиёїида.

      Менга аён эрур бу санъат, бирої —

      Букун ёнурман дил иштибоіида.

      Гарчи томошабин диди эмас зєр,

      Лекин китоб кєрган, шу боис сергак.

      Агар бєлсин десак томоша манзур,

      Дєстларим, албатта янги гап керак.

      Їани, томошагоі бєлсаю тєлиї,

      Атрофида яна оломон турса,

      Шу тор эшикларга іар кеч халойиї

      Жаннат эшиги деб єзини урса.

      Ёдимда, бир маіал іали ботмай кун,

      Бошланарди


Скачать книгу